Norma.uz

Пул берилмайдиган таътил

 

Мени фирмада иш ҳажми йўқлиги туфайли иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқаришди. 2,5 ой ўтган бўлса-да, мен ҳамон таътилдаман. Иш ҳақи олмаётганлигим боис бошқа ташкилотга вақтинча ишга жойлашсам бўладими?

М.Нуриев.

Тошкент вилояти.

 

– Оилавий ҳолатлар ва бошқа узрли сабабларга кўра ходимга унинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси 1-қисми).

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш ташаббуси иш берувчидан эмас, балки ходимдан чиқиши керак. Акс ҳолда у ариза ёзишга мажбур қилиш ҳисобланади. Бундай таътилни мажбурлаб бериш эса (яъни ходимнинг илтимосисиз) тақиқланган.

Ушбу ҳаракатлар меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланиши сабабли меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қиладиган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки прокуратурага мурожаат қилганда иш берувчи ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишида маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин (МЖТКнинг 49-моддаси). Агар иш берувчи сизни иш билан таъминлай олмаса, у бекор туриш вақтини қайд этиши шарт. Унга эса ходимнинг ўртача иш ҳақи ҳисобидан ҳақ тўланиши керак (МКнинг 159-моддаси).

Таътил вақтида ишга жойлашишга келсак, сиз бошқа ташкилотга ўриндошлик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишга жойлашишга ҳақлисиз.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика