Norma.uz

Ҳаммасининг ўз вақти бор

 

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан транспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2016 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида қарор* қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби ва кўрикдан ўтказиш жадвали (1, 2-иловалар) тасдиқланди, техник кўрикдан (ТК) ўтказиш даврийлиги белгиланди.

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалар – 1 йилда 2 марта (биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача).

Ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (биринчи гуруҳга кирадиган транспорт воситалари бундан мустасно) – 2 йилда 1 марта.

Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (биринчи гуруҳга кирадиган транспорт воситалари бундан мустасно) – 1 йилда 1 марта.

Тиркамалар кўрикка шатакчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача, жисмоний шахслар учун – 1 январдан 31 августгача ўтказилади.

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилади.

 

_____________________________

*Қарор ва унга иловалар матни билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг tashkent.uz веб-сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 1867 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика