Norma.uz

Таъсисчи директорни бўшатмоқчи эмас...

 

Корхона бош директори ўз хоҳишига биноан ишдан бўшамоқчи. Лекин таъсисчи бош директорнинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига имзо чекмаяпти. Бундай буйруқни қандай қилиб чиқартирса бўлади? Бош директор ўзини ўзи ишдан бўшата оладими?

 

Нилуфар Мирсаидова, хусусий фирма.

 

Қоидага кўра, корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади (Меҳнат кодекси 82-моддасининг 2-қисми).

Меҳнат шартномасини бекор қилишга келсак, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчи (корхона мулки эгаси)ни ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугашидан олдин, охирги иш куни ходим ўз-ўзига буйруқ чиқариб, раҳбарлик ваколати тугашини ва меҳнат шартномаси бекор қилинишини билдиради. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (МКнинг 99, 108-моддалари).

Меҳнат дафтарчасининг берилиши иш берувчи айби билан кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан, моддий жавобгар ходимга бириктирилган анжомлар вақтида топширилмаганлиги учун меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса). Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни бўлиб меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ чиқарилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Ишдан бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.18-бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.

 

Жавобларни «Norma Online» эксперти Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

Прочитано: 2205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика