Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 11 / 2016 йил – соғлом она ва бола йили

Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда

 

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш вазифаси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида шу мақсадда тайёрланаётган ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани таъкидланди. Мустақилликнинг илк йилларидан бу борада амалга оширилаётган улкан ишлар изчил давом эттирилмоқда.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури асосида Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланди. Унда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларини тартибга солишга қаратилган нормалар белгиланган.

«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси таркибида генетик модификация қилинган организмлар бўлган истеъмол товарларини олиб кириш ва истеъмол қилишни чеклашни назарда тутади. Шунингдек, болалар озиқ-овқатларига уларни қўллашга тақиқни киритишга қаратилган нормаларни ўз ичига олади.

Давлат дастурига мувофиқ болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, етим болалар ҳамда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланишини рад қилувчи касалликлар тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Матбуот анжуманида Давлат дастури асосида амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги жараёни юзасидан маълумот берилди.

 

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1800 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика