Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 11 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Сув таъминоти ислоҳотлари

 

Янги йилда мамлакатда фаолият юритувчи сув таъминоти ва канализация корхоналари янги мақомга эга бўлдилар. Улар базасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузурида шаҳар ва туманларда филиаллари бўлган «Сувоқова» ягона давлат унитар корхоналари (бундан кейин – «Сувоқова» ДУК) ташкил этилди. Қайта ташкил этишВМнинг «Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида (30.10.2015 йилдаги 306-сон, бундан кейин – 306-сон Қарор) назарда тутилган қадамлардан бири холос.

Ушбу дастурий ҳужжат тармоқни яқин йилларда ривожлантириш ва аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш йўлларини белгилаб берди. Ҳужжат ушбу мақсадларга эришиш дастакларини ўз ичига олади.

 

 

 

Тармоқнинг ривожланиш йўли

Янги ҳужжатни қабул қилиш заруратини нима юзага келтирди? «Ўзкоммунхизмат» агентлигида у республикада амалга оширилаётган сув таъминоти ва канализация ташкилотларини (бундан кейинСТК) ривожлантириш дастурининг мантиқий давоми деб ҳисоблашяпти. 306-сон Қарордан аввал ушбу коммуникация тизимларини қуриш, модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг асосий йўналишларини, тармоққа халқаро молия институтларининг инвестициялари, давлат маблағлари жалб этилишини белгилаган бир қатор асос бўлувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Аввалги ҳужжатларни умумлаштирган янги ҳужжат аҳолини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлашни янада яхшилаш учун қандай қадамлар қўйиш зарурлигини белгилади. Давлат бунга жуда катта эътибор бериб, соҳага жуда кўп маблағ сарфламоқда.

Ҳужжатнинг асосий янгиликлари нимадан иборат? 306-сон Қарор бир нечта муҳим жиҳатларни назарда тутади. Улар жумласига сув таъминоти ва канализация ташкилотларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш; уларни ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича устувор вазифаларни таъминлаш ва амалга оширишга доир комплекс тадбирлар; тадбиркорлик субъектларини СТК тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» ва «бир дарча» шартларида улаш киради.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги мутахассисларининг фикрича, 2015–2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурини (Президентнинг 6.03.2015 йилдаги ПҚ-2313-сон Қарори билан тасдиқланган) амалга ошириш энг муҳим устувор вазифа ҳисобланади. Дастур сув таъминоти ва канализация бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга халқаро молия ташкилотларининг инвестицияларини жалб этишни назарда тутади. Ушбу мақсадларга давлат бюджети маблағлари ҳам жалб этилмоқда.

 

Ҳаммаси «Сувоқова» ДУКда

Ҳужжатда белгиланган кенг миқёсли вазифаларни амалга ошириш тармоқни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришни тақозо этди. Илгари СТК соҳасида минтақаларда тарқоқ жойлашган, турлича номланган ва ишлайдиган, турли ташкилий-ҳуқуқий мақомга эга бўлган кўплаб корхоналар фаолият юритган. Мўлжалланган вазифани амалга ошириш учун уларни ягона тузилмага йиғиш, истеъмолчилар билан ишлайдиган ташкилотларнинг салоҳиятини кўтариш лозим эди.

306-сон Қарор республиканинг ҳар бир минтақасида фаолият юритаётган сув таъминоти ва канализация ташкилотлари базасида туман ва шаҳарларда филиаллари бўлган «Сувоқова» ДУК ташкил этилиши белгилади. Тошкентда «Сувсоз» ДУК қолади. «Сувоқова»нинг шаҳар ва туман филиаллари тўғридан-тўғри истеъмолчилар билан ишлайдилар, улар ҳузурида куну тун ишлайдиган диспетчерлик ва авария хизматлари барпо этилган. Вилоят тузилмаси улар фаолиятини мувофиқлаштиради, турли дастурларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, ривожланиш йўналишини белгилайди.

 

Тадбиркорларга – «бир дарча»да

2016 йил 1 январдан бошлаб 306-сон Қарор билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низом амал қилади.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги мутахассисларининг айтишича, Низом хўжалик юритувчи субъектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улашни соддалаштиради ва енгиллаштиради, ушбу жараён муддатларини қисқартиради, ортиқча сарсонликлардан халос қилади. «Сувоқова» бўлинмаларида тадбиркорларни СТК тизимига улаш мақсадида давлат хизматлари кўрсатиш учун «бир дарча» марказлари ташкил этилади.

Илгари қандай бўлган эди? Тадбиркорлар учун ушбу жараён жуда сермеҳнат бўлган ва кўп вақтни олган. Энди улаш учун имкон қадар қисқа муддатлар белгиланди. «Бир дарча»га топшириш учун ҳужжатларнинг аниқ рўйхати белгиланди. Бунинг устига рўйхатда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Марказ ўша куниёқ уларни «Сувоқова» ДУК ёки унинг шаҳар ва туман филиалларига топширади. Уларнинг вакиллари 5 кун мобайнида жойга чиқиб СТК тармоқларига уланиш имкониятини ўрганадилар ва «бир дарча» марказига «тайёр ҳолда» тармоқларга уланишга техник топшириқ ва шартнома берадилар. «Бир дарча» тадбиркор билан «Сувоқова» ўртасида шартнома тузишни таъминлайди. У ташқи СТК лойиҳасини ишлаб чиқади, уни келишиш учун ваколатли органларга юборади. Рухсат олиб, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларига киришади. Буларнинг ҳаммаси комплекс равишда қилинади: барча таомилларни – техник шартлар олишдан СТКнинг «тайёр ҳолда» тармоқларга уланишгача «Сувоқова» ДУК бўлинмалари хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобига амалга ошириши керак. Шу тариқа, тадбиркорларга уларнинг бир маромда ишлашлари учун барча шароитлар яратилади, бизнесни ривожлантириш учун тўсиқлар йўқ қилинади.

 

Истеъмолчи нима олади

Ҳужжатда белгиланган қандай чоралар истеъмолчиларнинг ўзларига тааллуқли бўлади? 306-сон Қарор аҳолининг сифатли ичимлик сув ва канализация хизматлари билан таъминланганлиги даражасини оширишга йўналтирилган. Шу боис у тасдиқлаган барча тадбирлар ушбу мақсадга йўналтирилган. Уларнинг баъзилари бир лаҳзада самара бермайди, чунки кейинроқ намоён бўлади. Бошқалари бугунги кундаёқ истеъмолчиларнинг кўзи ташланади. Чунончи, тариф сиёсатини такомиллаштириш минтақаларда СТК хизматларига ягона тарифларни босқичма-босқич жорий этишни, вилоятларда ягона «Сувоқова» ДУКларни барпо этишни ҳисобга олган ҳолда уларни бирхиллаштиришни назарда тутади. Истеъмолчиларни инвентарлаш пайтида фойдаланиладиган, мижозларнинг маълумотлар базалари ҳамда биллинг тизимлари учун ягона техник талаблар ва параметрларни ишлаб чиқиш эса ичимлик сувни ишлаб чиқариш, сотиш ва унга ҳақ тўлашни on-line кузатиш имконини беради.

«Ўзкоммунхизмат» агентлигида маълум қилишларича, инвентарлашни ўтказиш учун солиқ органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Асос сифатида уларнинг «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳар бир истеъмолчи ва унда мол-мулкнинг борлиги тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган базаси олинади. Маълумотларнинг худди шундай базасини СТК соҳаси учун ҳам ташкил этиш мўлжалланган. Бу истеъмолчиларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг самарали ҳисобини юритишни йўлга қўйишда ёрдам беради.

306-сон Қарорнинг амалга оширилиши жойларни ижарага олишда ҳам вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Чунончи, сув таъминоти ташкилоти ҳисоблагичи йўқ бўлган турар жой мулкдори билан шартнома тузади. Мулкдор уни ижарага беради, квартирага прописка қилинган бир киши ўрнига 5 киши вақтинча яшайди ва сувни истеъмол қилади, бу билан етказиб берувчига талафот етказади. Ҳолбуки Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 2-илова) назарда тутилишича, уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. Истеъмолчи, ўзи яшаётган хонадонда (сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмаган бўлса) турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай сув таъминоти ташкилотини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда етказиб берувчи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва уйнинг асосий эгаси томонидан 3 томонлама далолатнома тузилиши керак. Бироқ ушбу талабларни ким бажаради? ­306-сон Қарорда ҳисобга олиш асбобларини мажбурий ўрнатиш назарда тутилган ва бу ҳол, фикримизча, ресурсларнинг ҳисобга олинмаган истеъмоли муаммосини ҳал қилади. Уй-жой фондини якка тартибдаги ва уйнинг умумий сув ҳисоблагичлари билан жиҳозлаш – СТК соҳасида устувор вазифаларни амалга оширишнинг муҳим йўналишларидан бири.

 

Ахборот технологиялари сизга ёрдамга келади

Сув таъминоти соҳасига «Активларни бошқариш» геоахборот тизимининг (ГАТ) жорий этилиши тамомила янгиликдир. Мутахассислар республикадаги барча аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини инвентарлаш бўйича жуда катта ишни амалга оширдилар. Уларнинг ҳар бирига сув таъминоти паспорти расмийлаштирилган бўлиб, унда яшовчилар сони; уларнинг сув таъминоти манбалари; СТК тармоғи ҳолати тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар қайд этилган.

Электрон геоахборот тизимини барпо этиш иши кадастр хизмати билан биргаликда амалга оширилади. Истеъмолчиларни инвентарлаш – бу ишларнинг фақат бошланиши, топографик суратга олиш ҳам мўлжалланяпти. «Активларни бошқариш» тизими мутахассисларга биринчи навбатда қандай тизимларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лозимлиги бобида аниқ ахборот олиш имконини беради. Бинобарин, давлат ажратадиган маблағлар сув таъминотида муаммолар мавжуд бўлган аниқ жойларга йўналтирилади. Сув балансини шакллантириш, истеъмолчиларни ҳисобга олиш бўйича «Биллинг» автоматлаштирилган тизимлари барпо этилади. Бу эса уларнинг очиқ-ошкоралиги ва манзилли ҳисобини таъминлайди, дебиторлик ва кредиторлик қарзининг олдини олади. Шу жумладан пластик банк карталаридан фойдаланган ҳолда Интернет орқали хизматларга онлайн-тўловларни кенг жорий этиш ҳам назарда тутилган.

306-сон Қарор соҳани малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашни назарда тутадиган кадр сиёсатига катта эътибор беради. Тармоқни ривожлантириш ва модернизациялаш янги иш ўринларини ташкил этишни талаб этади, улар учун мутахассислар зарур, уларнинг профессионализмига қаттиқ талаблар қўйилади. Хусусан, комиссия тузилади, у ҳар ойда «Сувоқова» ДУКнинг тегишли маълумотга эга бўлган мутахассислар билан таъминланганлигини кўриб чиқади ва таҳлил қилади, малакаси паст бўлган ходимлар аниқланганда раҳбарларга нисбатан чоралар кўради. Сув таъминоти ва канализация тизимининг барча раҳбарларини аттестациядан ўтказиш, кадрларнинг малакасини узлуксиз ошириш тизимини жорий этиш, коллежларда СТК бўйича мутахассисларни тайёрлаш, бошқа тадбирлар назарда тутилган.

 

Ирина ГРЕБЕНЮК,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 4431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика