Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 11 / 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Истеъмол маданияти юксалмоқда

 

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Юксак истеъмол маданияти сари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Федерация раиси ўринбосари Н.Юсупов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истеъмолчи ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, истеъмол маданиятини юксалтиришга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни асосида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қонунда истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимояси кафолатланган.

Айни вақтда федерациянинг 14 ҳудудий бирлашмаси, 193 туман жамияти мутахассислари ушбу қонун асосида аҳоли манфаатларини таъминлаб келмоқда.

Федерация Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Касаба уюшмалари федерацияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг истеъмол ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан тарғибот-тушунтириш тадбирлари, семинарлар, учрашувлар ташкил этмоқда.

Соҳани такомиллаштириш, хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Хитой, Малайзия, Германия, Франция ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

– Истеъмолчи иш, хизмат, ишлаб чиқарувчи, воситачи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиши, маҳсулотни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қила олиши лозим, – дейди федерациянинг мониторинг бўлими бош мутахассиси Насиба Мамарайимова. – Аҳолининг бу борадаги фикри ва билимларини ўрганиш мақсадида сўровнома лойиҳаси ишланмоқда. Ушбу сўровнома истеъмолчиларнинг соҳага оид билимларини ҳам мустаҳкамлайди.

Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифалар ва халқаро тажрибага оид видеоролик намойиш этилди.

Матбуот анжуманида ноқонуний тартибда хизмат кўрсатилган, ҳуқуқи бузилган, мол-мулки, соғлиғига зарар етган фуқаролар мурожаатлари мониторинги, ҳудудий бирлашмалар фаолияти таҳлил этилди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2855 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика