Norma.uz

15 кун. Бундан оз эмас.

 

Ходим таътиллар жадвалига кўра 1 иш йили учун 15 иш кунилик таътилга чиқди. Бироқ баъзи ойларда у бор-йўғи 2–10 иш куни ишлаган.

Ушбу иш йили учун унга 15 иш куни берилиши тўғрими?

С.Қоплонова.

 

 

– Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади (МКнинг 133-моддаси). Таътилга ҳақли бўлиш учун ходим меҳнат шартномаси асосида иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлиши керак.

Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.

Меҳнат қонунчилиги ҳар бир ходимга йиллик асосий ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини кафолатлайди. МКнинг ­134-моддасига кўра, ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан асосий таътил берилади. Ушбу энг кам муддат бирорта шароитда камайтирилиши мумкин эмас ва у меҳнат муносабатларининг субъектлари ҳисобланган барча ходимларга кафолатланган.

Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил (узайтирилган таътил) МКнинг ­133–152-моддалари ва бошқа қонунларга (масалан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг ­16-моддаси 3-қисми; «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 75-моддаси 3-қисми; «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг ­50-моддаси 3-қисми; «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси 1-қисми ва ҳ.к.) мувофиқ берилади.

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин, яъни 7-ойда берилади (МКнинг ­143-моддаси ­1-қисми).

Агар таътил берилса, у тўлиқ бўлиши керак, агар ходим уни қисмларга бўлишни ва унга таътилнинг бир қисмини беришни сўрамаса, албатта (МКнинг 146-моддаси).

 

Жавобларни «Norma Online» эксперти Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

Прочитано: 2184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика