Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Биз баландда ишламайдиган монтажчилармиз

 

5 метргача баландликдаги ишларни бажариш учун ижозатнома-наряд расмийлаштириш керакми?

А.Умаров.

 

– Қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳар доим техника хавфсизлигига риоя этиш билан боғлиқ. Мазкур масала КМК 3.01.02-00 «Қурилишда техника хавфсизлиги» меъёрлари (Давархитектқурилишқўм 17.07.2000 йилда 38-сон билан тасдиқлаган, 1.01.2001 йилдан амалга киритилган, бундан кейин – КМК) билан тартибга солинади. Корхона унинг раҳбари тимсолида, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларини бажариш чоғида унинг талаблари бажарилишини таъминлаши шарт.

Ходим ижозатнома-нарядга эга бўлиши керак бўлган ишлар рўйхати КМКга 4-иловада кўрсатилган намунавий рўйхат, шунингдек маҳаллий шароитлар ва қурилиш хусусиятлари асосида тузилади ва иш берувчи ёки қурилиш корхонасининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Ижозатнома-наряд бунга иш берувчининг буйруғи билан ваколат берилган муҳандис-техник ходимларга берилиши керак. Хусусан, агар қурилиш-монтаж ишлари ишлаб турган корхона ҳудудида бажарилса, ишлаб турган корхонадан келиб чиқадиган ишлаб чиқариш хавфи мавжуд бўлган ёки вужудга келиши мумкин бўлган ҳолларда ижозатнома-наряд зарур бўлади.

КМКнинг 1.10-бандига кўра, мустақил равишда тепада ишлашга 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган ва яроқли деб топилган, камида 1 йил тепада ишлаш стажига ва 3-разряддан паст бўлмаган тариф разрядига эга бўлган шахслар (ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар) қўйилади. Биринчи маротаба тепадаги ишларга қўйиладиган ишчилар 1 йил мобайнида иш берувчининг буйруғи билан тайинланган тажрибали ишчиларнинг бевосита назорати остида ишлашлари керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, монтаж қилиш ёки таъмирлаш чоғида бевосита конструкциялардан туриб устида иш бажариладиган ер юзаси, қоплам ёки ишчи тўшамадан 5 метрдан тепада бажариладиган ишлар тепада (баландда) ишлаш деб ҳисобланади. Бунда сақлаш камари ишловчиларни баландликдан йиқилишдан сақлайдиган асосий восита ҳисобланади (КМКнинг 1.10-бандига изоҳ).

5 метргача баландликдаги ишлар тепада ишлаш деб ҳисобланмайди ва КМК билан уларни бажаришда ижозатнома-наряднинг бўлиши талаби қўйилмайди.

 

Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2062 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика