- Устуворликлар
- Хўжалик юритиш қоидалари
- Кадрлар бўлими
- Шахсий манфаат
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Сизнинг ҳуқуқингиз
Сизнинг ҳуқуқингиз, жаноб иштирокчи
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси ўнинчи ва ўн биринчи қисмларига кўра, жамият устав фондидаги (устав капиталдаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилгани ҳақида унинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи шундай хабардор қилингандан кейингина жамият иштирокчиси ҳуқуқларига эга бўлиши ва мажбуриятларини амалга ошириши мумкин. Унга иштирокчининг воз кечишга қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.
Айни қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида сўз боряпти? Ушбу меъёр умумий йиғилишларда иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига татбиқ этиладими? Ушбу Қонуннинг 34-моддаси олтинчи қисмига кўра, рўйхатдан ўтказилмаган жамият иштирокчиси (унинг вакили) овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас. Бу ҳолда нима назарда тутиляпти: умумий йиғилиш бошланиши олдидан иштирокчиларни рўйхатдан ўтказишми ёки таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишми?
Агар таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, МЧЖ устав фондидаги улушни олувчи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиш ҳуқуқига эгами?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||