Norma.uz

Мен ўзимни тайинлайман

 

Директор хизмат сафарида эканлиги муносабати билан унинг йўқлиги ва ушбу вақтга унинг вазифаларини бажарувчини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қандай расмийлаштирилади?

О.Шарапова,

КБ инспектори.

 

– Одатда корхона раҳбарини ишга қабул қилиш хўжалик юритувчи субъект муассисларининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни улар бевосита, шунингдек ўзлари вакил қилган органлар – корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа тузилмалар орқали амалга оширадилар (Меҳнат кодексининг 82-моддаси).

Раҳбар ишда бўлмайдиган вақтда (хизмат сафари, таътил, касаллик, бошқа ҳолатлар) унинг вазифаларини вақтинча бажарувчини тайинлашга раҳбарнинг ўзини тайинлайдиган (сайлайдиган) орган: корхона мол-мулки эгаси ёки бошқариш ҳуқуқи берилган бошқа органлар ҳақлидир. Бироқ бундай тайинлаш тезкор амалга оширилмаслиги мумкин. Шу сабабли ҳам ҳар гал ваколатли органнинг навбатдан ташқари йиғилишини (мажлисини) чақириш ва ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлмаса керак. Шу боис мажбуриятларни вақтинча бажарувчини тайинлаш корхона раҳбарининг буйруғи билан бошқарувнинг ваколатли органи билан келишиб расмийлаштирилади.

 

Намуна

БУЙРУҚ

___________________________ни директор вазифасини бажарувчи этиб

                    (Ф.И.Ш.)

тайинлаш тўғрисида

1. _____________ шаҳрига_______дан ____ гача уч ҳафтага _______________ масалаларини ҳал этиш учун хизмат сафарига кетяпман.

2.________________________________ нинг розилиги билан у мен ҳозир

                     (Ф.И.Ш.) (лавозим)

бўлмаган даврда вақтинча директор в.б. қилиб ўтказилсин, унга __________________________________________________ ҳуқуқи билан ишончнома (Фуқаролик кодексининг 134-моддаси) берилсин.

3. Бухгалтерия ___________________________га ушбу давр учун меҳнат

                                              (Ф.И.Ш.)

ҳақини _______________________________________* ҳисобидан тўласин.

 

Асос:

кўрсатилган бошқарув органининг _______ йилдаги ____сон навбатдан ташқари йиғилиши (мажлиси) баённомаси; ёки

кўрсатилган бошқарув органининг ___________ йилдаги ______-сон хатида

ифодаланган розилиги; Меҳнат кодексининг 93, 160-моддалари;

розилик      _______________________

                                     (Ф.И.Ш.)

Директор   _______________________

                                     (Ф.И.Ш.)

Танишдим _______________________

                                     (Ф.И.Ш.)

_______________________________________________

*Меҳнат кодексининг 93 ва 160-моддаларига мувофиқ, қўшимча ҳақ миқдори қўшимча ишнинг мазмуни ва (ёки) ҳажмини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

 

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3568 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика