Norma.uz

Университетга хизмат сафарими?

 

МЧЖ ёш йигитни ишга қабул қилди, у Қозон молия университетининг кундузги бўлимига ўқишга кирди. Жамият ходимнинг импорт контракти бўйича биринчи ўқиш йили ҳақини тўлади ва унга қайтиш санаси очиқ бўлган ТошкентҚозон авиачиптасини харид қилди.

Йигитнинг ўқиш даврида – 4 йил ишда бўлмаслиги қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Уни хизмат сафарига юборишга буйруқни расмийлаштириш мумкинми?

В.Маликова,

ХК директори.

 

– Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Меҳнат кодексининг XIV боби ­3-параграфида ишни олий ўқув юртларида таълим олишнинг сиртқи (кечки) шаклида ўқиш билан бирга олиб борувчи шахсларга, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчиларга бериладиган имтиёзлар тартибга солинади.

Ходимингиз Қозон молия университетига кундузги ўқиш шартларида кирган ва сиз унинг биринчи ўқиш йилига импорт контракти бўйича ҳақ тўлагансиз. Сизни унинг ишда 4 йил бўлмаслигини хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкин ёки мумкин эмаслиги қизиқтиряптими?

Қонун ҳужжатларида кундузи ўқийдиган талабаларга имтиёзлар берилмаган. Тўғри, улар асосий иш жойи бўйича тўлиқсиз иш вақти шартларида меҳнат шартномаси тузиб, ўқишдан бўш вақтда ишлашлари мумкин (МКнинг 119-моддаси). Бироқ ходимингиз ушбу имкониятдан фойдалана олмайди. Зеро ўқув жараёни сентябрда бошланиб, кейинги йилнинг июлида тугайди. Қозондан Тошкентга хизмат вазифаларини бажариш учун келишга ҳеч қандай «ўқишдан бўш вақт» етишмайди (моддий харажатларни айтмаса ҳам бўлади).

Жамият ходимнинг олий маълумот олиши учун қилган харажатларини хизмат сафари харажатлари сифатида ҳам квалификациялаш мумкин эмас. Зеро, меҳнат ҳуқуқига кўра, хизмат сафари – ходимнинг корхона раҳбарининг фармойишига кўра доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун сафаридир.

Сизнинг вазиятда албатта ходим билан меҳнат шартномасини унинг ўқишга кириши муносабати билан бекор қилиш лозим. Бироқ сиз унга бўлажак мутахассис сифатида қараётган бўлсангиз, фикримизча, корхонанинг кадрлар тайёрлаш дастури доирасида у билан хорижий олий ўқув юртида ўқиш ҳақини тўлаш шартномасини тузиш мақсадга мувофиқдир. Унда корхонанинг бошқа мажбуриятларини, масалан, талабанинг транспорт ва яшаш, стипендия тўлаш харажатларини компенсациялаш ва бошқаларни ҳам назарда тутиш мумкин. Шартномада таълим олувчининг мажбуриятлари ҳам албатта кўрсатилиши керак – ҳеч бўлмаганда олий ўқув юртидаги ўқиш тугаганидан кейин шартнома билан белгиланган муддат мобайнида корхонада ишлаб бериши. Шунингдек битимнинг у ёки бу тарафи шартларни бажармаганлиги учун (масалан, собиқ талабанинг корхона унинг ўқиши учун қилган барча харажатларни сўндириши) неустойкани назарда тутиш керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1826 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика