Norma.uz

Вақт ўтгач фирибгарлик миқдори камаядими?

2014 йил августида мен фирибгарлик қурбони бўлдим. 2015 йил 16 июлида Тошкент шаҳар ИИББга ушбу ҳол бўйича ариза билан мурожаат қилдим. Ҳозир тергов-қидирув ишлари давом этаяпти. Фирибгарлик миқдорини классификациялашда ИИББ терговчиси товламачи олган суммани товламачилик содир этилган пайтда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи суммаси бўлган 96 105 сўмга эмас, балки амалдаги миқдор – 130 240 сўмга бўлаяпти.

Терговчининг қарори тўғрими? Ушбу масалани қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тартибга солади?

Ф.Қўзибоев,банк мутахассиси.

 

Жиноий жазога тортиладиган фирибгарлик ва уни содир этганлик учун жавобгарлик Жиноят кодексининг (ЖК) 168-моддаси билан белгиланган. Унинг биринчи қисмида фирибгарлик алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш деб белгиланади. Фирибгарлик миқдорини квалификациялайдиган аломатлар тегишинча ЖКнинг 168-моддаси иккинчи қисми «а» банди ва учинчи қисми «а» банди билан белгиланган. ЖК Махсус қисмининг саккизинчи бўлимига кўра ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдори кўп миқдорда, ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан кўп миқдори жуда кўп миқдорда деб эътироф этилади.

Энди ЭКИҲ ошиб, унинг натижасида фирибгарлик содир этилган кунда ўғирланган сумма, айтайлик, жуда кўп миқдорни ташкил этган ҳолда кўп миқдордагача камайса, ҳатто ундан ҳам пасайса, айбдор содир этган жиноятни қайта квалификациялаш масаласига келсак. Муаллифга тергов органлари ва судлар бундай ҳолларда жиноятни юмшатиш томонга қайта квалификациялаш тўғрисида қарор қабул қилиб (масалан, ЖКнинг 168-моддаси учинчи қисми «а» бандидан унинг иккинчи қисми «а» бандига1), қонун қайтар кучга эга деб ҳисоблаган аниқ вазиятлар маълум. Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормалари бу ҳақда нима дейишини таҳлил қиламиз.

 

ЖКнинг 13-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.

Мазкур нормада ҳар қандай қонун ҳужжати тўғрисида эмас, балки айни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг2 (бундан кейин – Қонун) 8-моддаси мазмунига кўра Олий Мажлис томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинадиган қонун тўғрисида сўз боряпти. Ушбу моддага кўра кодекслар қонунлар билан тасдиқланади. Қонун чиқарувчи ЖКнинг 13-моддасида «қонун» атамасини ишлатганда ЖКга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритадиган қонунларнинг ўзини назарда тутганлиги шубҳасиз.

Президентнинг Фармони эса қонуности ҳужжати бўлиб (Қонуннинг 6-моддаси учинчи қисми), қонун мақомига эга эмас. Бинобарин, иш ҳақининг энг кам миқдорини ошириш тўғрисидаги фармон жиноят ишида жавоб бераётган шахснинг аҳволини, шу жумладан қилмишини қайта квалификациялаш (жиноят оғирлигининг камлиги тўғрисида қонунни қўллаш) масаласида бирор-бир тарзда яхшилаш учун асос бўлмайди. Бошқача хулоса, муаллифнинг фикрича, ноқулай вазиятларга олиб келиши мумкин.

Бир мисол келтирамиз.

2005 йил 1 апрелда давлат корхонасининг моддий жавобгар шахси 3 500 000 сўмлик товар-моддий бойликни ўзлаштирди ва номаълум йўналишда яширинди. Ўша вақтда ЭКИҲ ойига 6 530 сўмни3 ташкил этарди. Ўғирланган сумма ўшанда жуда кўп миқдордаги суммага тўғри келганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси учинчи қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилди: айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан жуда кўп миқдорда содир этилган талон-торож қилиш.

Қидирув эълон этилган талон-торож қилувчи эса 2015 йил мартда – деярли 10 йилдан кейин ушланди. Тикланган дастлабки тергов пайтида ЭКИҲ 118 400 сўмга тенг эди, унинг ўғирланган сумма билан нисбати энди: 1 : 29,6 – яъни энг кам ойлик миқдорнинг 30 бараваридан кам эди.

Ҳолбуки корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167, 168, 169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож қилинган мулкнинг қиймати ЭКИҲнинг 30 бараваридан ошган ҳоллардагина келиб чиқади4. Бу миқдоргача у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ҳосил этади. Агар, фикримизча, жиноятларни қайта квалификациялашнинг нотўғри мантиғига амал қилинса, талон-торож қилувчига доир жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг ­83-моддаси ­2-бандига асосан унинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги5 туфайли тугатиш керак.

 

Бошқа ҳолда ҳам – ЖКнинг 5-моддасида мустаҳкамланган шахслар қонун олдида тенглиги қоидасининг бузилишида ҳам тушунмовчилик мавжуд. Унга кўра жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар.

Энди қуйидаги манзарани кўз олдимизга келтирайлик.

Давлат органининг икки мансабдор шахси ЖКнинг 210-моддаси учинчи қисми «а» бандида назарда тутилган бир жиноят содир этишди: жуда кўп миқдорда пора олишди. Уларнинг бири қилмиш содир этилган заҳоти ушланди ва 8 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилди. Иккинчи шахс эса терговдан яширинди, уни кўп йилдан кейин ушлашди, энди ЭКИҲнинг бир неча марта ошиши туфайли поранинг жуда кўп миқдори кўп ёки ундан ҳам кам миқдорга тушиб қолган эди. У содир этган қилмиш ЖКнинг 210-моддаси биринчи қисмига кўра квалификация қилинди, суд эса амнистияга биноан ишни тугатди6.

Агар уларнинг бирига қамоқ жазоси тайинланган, бошқаси эса арзимаган қўрқув ҳиссини бошидан кечирган бўлса, қонун олдидаги қандай тенглик тўғрисида сўз бўлиши мумкин?!

 

Шунингдек 4-сон Қарорнинг 3-банди учинчи хатбошисига эътиборингизни жалб этамиз, унда тушунтирилишича, ўғирланган миқдор ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги энг кам иш ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади (маъмурий тарзда жазоланадиган талон-торож ҳақида сўз боряпти). Фикримизча, бундай кўрсатма тенг даражада жиноят сифатида жазоланадиган талон-торож, шу жумладан фирибгарликнинг миқдорига ҳам тааллуқлидир.

Шу тариқа, терговчининг талон-торож қилинган миқдорни жиноят содир этилган кунда эмас, балки бундай қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган ЭКИҲдан келиб чиқиб белгилашини тўғри деб ҳисоблашга асос йўқ.

 

1Албатта, худди шу модданинг учинчи қисми «а» ва «б» бандларида назарда тутилган фирибгарликнинг бошқа квалификацияловчи аломатлари (ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса) мавжуд бўлмаганда.

214.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда.

3Президентнинг 1.07.2004 йилдаги ПФ-3450-сон Фармонининг 2-банди иккинчи хатбошисига қаранг.

4Олий суд Пленумининг 21.05.2004 йилдаги «Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 4-сон Қарорининг (бундан кейин – 4-сон Қарор) 3-банди биринчи хатбошисига қаранг.

5Бундай шахсни маъмурий жавобгарликка тортишнинг мажбурийлиги ёки мажбурий эмаслиги масаласи – бошқа мавзу, айни шу боис у мазкур материалда кўриб чиқилмайди.

6Бунда ҳам ЖКнинг 210-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари бошқа барча бандларида назарда тутилган пора олишнинг квалификацияловчи аломатлари мавжуд бўлмаганда.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 4852 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-10-04 17:49:56, Гость_Jahongir:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика