Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 46 / Хўжалик юритиш қоидалари

Почта манзили кимга тегишли?

Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш учун унинг нотурар жойда жойлашиши мажбурий шарт бўлиб ҳисобланади. Ҳокимлик ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш инспекцияси нимага асосланиб тижорат ташкилотини муассислардан бирининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказди?

Ташкилотни ўзининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун муассис қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 357-сон Низом) ­14-банди амал қилган пайтда рўйхатдан ўтказувчи органга бошқа ҳужжатлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш лозим эди. У мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки ижарага берувчининг бино ижараси тўғрисидаги кафолат хати, шунингдек яшаш жойидан берилган, муассислардан бири тегишли бинодан (шу жумладан турар жойдан) тадбиркорлик субъектининг почта манзили сифатида фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳлик берадиган маълумотнома бўлиши мумкин эди.

Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори (24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон) билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом (бундан кейин – ­ПҚ-357-сон Низом) тасдиқланган.

Унинг асосида ВМнинг 7.08.2006 йилдаги 162-сон Қарори билан ВМнинг 357-сон Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар билан, хусусан, 357-сон Низомнинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

Шу сабабли 357-сон Низом ва ­ПҚ-357-сон Низомда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг мажбурий шарти сифатида уларда почта манзили сифатида нотурар жойнинг мавжуд бўлиши назарда тутилмайди. Ушбу ҳужжатларнинг маъносига кўра уларни муассислардан бири – жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган тадбиркорлик субъектининг почта манзилини (шу жумладан муассиснинг яшаш жойи бўйича) ўз ичига олган асосий ҳужжат бўлиб устав1 ва (ёки) таъсис шартномаси2 ҳисобланади. Шунингдек почта манзилини юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада (ариза-хабарномада) кўрсатиш керак. Унинг учун белгиланган шаклда3 тегишли устун бор. Бунда ушбу манзилни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш керак эмас.

 

1Фуқаролик кодексининг 43-моддаси тўртинчи қисми ва 46-моддасининг бешинчи қисмига, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда) 13-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 13-моддаси тўртинчи хатбошиси, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 10-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси, Давлат корхоналари тўғрисида низомнинг (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон Қарорига 1-илова) 9-банди иккинчи хатбошисига қаранг.

2«Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 308-II-сон) 4-моддаси иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон) 9-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошисига қаранг).

3357-сон Низомга 1-илова ва ПҚ-357-сон Низомга 1-иловаларга қаранг.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2005 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика