Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 46 / Азиз фарзандларимиз

Йил давомида ўзгармас миқдорда

2015 йилнинг сентябрида болани парвариш қилиш нафақасини ҳисоб-китоб қилишда энг кам иш ҳақининг ошганлигини ҳисобга олиш керакми?

Даяна.

 

– Йўқ, қайта ҳисоб-китоб қилиш керак эмас. Президентнинг айрим фармонларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга (Президентнинг 26.12.2012 йилдаги ПФ-4491-сон Фармони) кўра, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб нафақа ҳисоб-китоби учун йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори қўлланади (илгари нафақанинг ҳисоб-китоби у ҳисоблаб ёзилган ойда амал қилган ЭКИҲдан келиб чиқиб амалга оширилган).

Шу сабабли, 2015 йил 1 сентябрдан энг кам иш ҳақининг миқдори оширилганига қарамай, бу нафақа ҳисоб-китобида акс этмайди. Фақат 2016 йил 1 январдан бошлаб нафақа ўша пайтда амал қиладиган ЭКИҲни ҳисобга олган ҳолда кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бола парваришлаш учун нафақа, парваришланаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар, ҳар ойда ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида тўланади (1113-сон Низомнинг 2-банди). Бугунги кунда у 236 800 сўмни (2 х 118 400 сўм) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони).

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика