Мен бир йил болани парвариш қилиш нафақасини олмадим. Ҳуқуқим тўғрисида эшитгач, ариза ёздим. Уни олмаган даврим учун менга нафақа тўлашлари мумкинми?
О.Ерназарова.
– Оналарга (она ўрнини босувчи шахсларга) бола парваришлаш учун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кунидан олдин бўлмаган муддатдан тайинланади (1113-сон Низомнинг 3-банди). Нафақа тўлови ариза берувчи ишлаётган корхонанинг (ташкилотнинг) ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Агар сиз уни тўлашдан бош тортилганлигини исботлаб бермасангиз, корхона уни тайинлашларини сўраб мурожаат қилмаган давр учун нафақа тўлашга мажбур эмас. Бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътили ва ушбу муддатга нафақа тайинлаш тўғрисида рўйхатдан ўтказилган ариза исбот ҳисобланиши мумкин.
Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.