Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 46 / Азиз фарзандларимиз

Иш берувчининг муқаддас бурчи

Менинг болам 1 ёшу 4 ойлик бўлди. Илгари бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш нафақасини ўз вақтида олиб турардим. Бироқ яқинда менга корхонамиз оғир молиявий аҳволдалиги ва нафақа тўлай олмаслигини айтишди. Корхона шундай қилишга ҳақлими, ахир нафақа шундай ҳам кўп эмаску?

Тамара.

 

Агар ходима болани парвариш қилиш таътилида бўлса ва ишламаса, иш берувчи ўзининг молиявий имкониятларидан қатъи назар, нафақа тўлаши шарт*. Мазкур кафолат Меҳнат кодексининг (МК) 234-моддаси билан мустаҳкамланган, унда айтилишича, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда нафақа тўланади.

Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида уйда ишлаши мумкин. Бунда Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда (МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 1113-сон Низом) назарда тутилган тартибда унинг нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Ушбу ҳолда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ ҳисобланиши керак.

Ходима тўлиқ иш куни ишласа ва, тегишинча, иш ҳақини тўлиқ ҳажмда олса, иш берувчи унга бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш нафақасини тўламасликка ҳақлидир.

 

*Ходималари болани парвариш қилиш нафақасини бошқача тартибда олиши белгиланган бюджет муассасалари бундан мустасно.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика