Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 46 / Хўжалик юритиш қоидалари

Улушни ўзгартирадиган битим

«А» компанияси уч муассисга эга. 1-фирмага устав капиталининг 45%и, 2-фирмага 50%и ва хорижий 3-фирмага 5%и тегишли. 3-фирма барча муассисларнинг улушларини ўзгартирган ҳолда устав фондига қўшимча ҳисса қўшмоқчи.

Барча муассисларнинг улушларини ўзгартирган ҳолда устав фондига қўшимча ҳисса киритиш битим ҳисобланадими?

О.Линденау,

бош бухгалтер.

 

– Юридик шахс бир ёки бир нечта иштирокчисининг унинг устав фондига қўшимча ҳиссаларни киритиши улар умумий йиғилишининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин. Кўпинча бундай ўзгартириш устав фондининг кўпайиши, барча иштирокчиларнинг ундаги улушлари миқдорларининг ўзгаришига олиб келади. Бундай оқибатлар юзага келганда бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига қўшимча ҳисса билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Уларни таъсис шартномаси ва уставга киритиш зарурати «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 18-моддаси тўртинчи қисмидан келиб чиқади.

Ушбу ва кейинги қарорларнинг (масалан, қўшимча ҳиссаларни киритиш якунларини тасдиқлаш тўғрисида) қабул қилиниши МЧЖ иштирокчиларининг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзгартиришга йўналтирилган ҳаракатлари тўғрисида гувоҳлик беради. Фуқаролик кодексининг (ФК) 101-моддасига кўра, битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳар қандай (албатта, қонуний) ҳаракатларига айтилади. Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак (ФКнинг 102-моддаси).

Хорижий фирма томонидан компаниянинг устав фондига қўшимча ҳисса киритилиши билан барча муассисларнинг улушлари миқдорлари ўзгариши боис улар компаниянинг таъсис шартномаси ва уставига тегишли ўзгартиришлар киритишлари зарур. Дарвоқе, муассисларнинг айтилган шартномани тузиши ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши кўп тарафлама битим тузилганлигини кўрсатади. Демак, компаниянгиз муассисларининг улардан бирининг ундаги улушлар миқдорларининг ўзгаришига, эҳтимол бошқа оқибатларга олиб келадиган, устав фондига қўшимча ҳисса киритишда ифодаланган ҳаракатларини кўп тарафлама битим деб эътироф этиш керак.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1681 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика