Norma.uz

Саккиз соатлик иш ҳақига олти соатлик иш қилиш гашти

Эндиликда биз пулга нисбатан вақтни кўпроқ қадрламоқдамиз. Ишончим комилки, аксарият одамлар иш ҳақидан ютқазсалар ҳам, бўш вақтлари кўпроқ бўлишини истайдилар. Ходимларининг бахтиёрлиги компания учун энг асосий мезон эканлигига ишонамиз. Ҳамонки ходимлари хурсанд ва бахтиёр экан, компаниянинг ҳам истиқболи порлоқдир.

Линус Фельд, Filimundus директори.

 

Швецияда компаниялар тобора кўпроқ тарзда олти соатлик иш кунига ўтмоқдалар.

Иш вақти муддатини икки соатга қисқартириб, иш ҳақини аввалги даражасида сақлаб қолаётган компания раҳбарлари бундай одим меҳнат унумдорлигини ошириб, ходимларнинг бахтиёрлик даражасини янги босқичга кўтараётганлигини айтмоқдалар. Эндиликда ходимларда ўзи учун, оиласи учун, спорт билан шуғулланиш учун вақт кўпроқ қолмоқда. Натижада, иш жойини шодонлик ва бахтиёрлик билан тарк этаётган ходимлар эртаси куни бажонидил ишга ошиқадилар.

Швециялик тадбиркорлар саккиз соатлик иш куни унча самарали эмаслигига ишонадилар. Иловаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Filimundus компаниясидан Линус Фельд сурункасига саккиз соат эътиборни бир ишга жамлаш жуда оғир дейди. У ишлайдиган компания ўтган йили олти соатлик иш кунига ўтди. Бундай хайрли қадам эвазига ходимлар ишдан чалғитмасликни, иш вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланмасликни сўрашган. Бундан ташқари, ишдаги баъзи стандарт учрашувлар бекор қилинган.

Brath техник компанияси олти соатлик иш кунига ўтганига уч йил бўлди. Мазкур компания бундан ходимлар излашдаги рақобатда афзаллик жиҳат сифатида фойдаланмоқда. Бу ерда ходим кунига олти соат ишлагач, вақтини болалари билан ўтказиши, курсларга қатнашиши ёки уйида ошпазлик маҳоратини кўрсатиши мумкин.

Бу борадаги тажрибалар давлат миқёсида ҳам ўтказилмоқда. Яқинда кекса кишиларнинг хонадонида тиббиёт ҳамширалиги билан шуғулланувчиларга иш ҳақи ўша даражада сақланиб қолган ҳолда олти соатлик иш кунига ўтишга ижозат берилди. Бундай ҳамширалар энди толиқиб, чарчаб қолмайдилар, мижозлари ҳақида янада яхшироқ ғамхўрлик қиладилар деб мўлжалланмоқда.

Швецияда стандарт саккиз соатлик иш кунидан олти соатлик иш кунига ўтаётган компаниялар сони ортиб бормоқда. Бунда компанияларнинг ходимлари ҳам, раҳбарлари ҳам иш самарадорлиги пасайишини кузатмаяптилар, баъзи ҳолларда самарадорлик ҳатто анча ортмоқда ҳам.

 

Интернет тармоғи
материаллари асосида.

Прочитано: 2227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика