Norma.uz

Бошлиқ айтгандек эмас

Биз меҳнат дафтарчасидаги ёзувга биноан илгари IV разрядли тикувчи бўлиб ишлаган ходимани ишга қабул қилдик. Ишлаб чиқариш бошлиғи унинг ишини кўриб, унга III разряд берди. Бу ғайриқонуний ҳисобланмайдими? Ходимнинг разрядини ким белгилайди?

Б.Саидов.

 

– Ҳа, мазкур талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайди. Ишлаб чиқариш бошлиғи ходимнинг эгаллаган лавозимига мувофиқ келиши, унинг малакаси тўғрисидаги масалани бир ўзи ҳал этишга ва бу билан унинг иш ҳақини камайтиришга ҳақли эмас.

Қоидага кўра малака ходимнинг тай­ёргарлик даражаси, маҳорати, муайян лавозим ёки касб билан назарда тутилган вазифаларни бажариш даражасини ўз ичига олади. У разряд, даража, унвон ва бошқа тоифалар билан белгиланади. Ишга қабул қилинаётган шахснинг малакаси унинг маълумоти, тайёргарлиги, ходимнинг у қабул қилинаётган лавозимдаги (касбдаги) тажрибаси бўйича аниқланади. Ишлаётган ходимнинг малакаси унинг эгаллаган лавозимга мувофиқлиги, шунингдек ўз ишининг натижалари учун жавобгарлигини белгилайдиган аттестация воситасида белгиланади. Уни ўтказиш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан ходимларнинг вакиллик органи фикрини ҳисобга олиб қабул қилинадиган локал ҳужжатлар билан ўрнатилади.

Ходимнинг нолойиқлиги ишнинг паст сифатлилигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётганини, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажармаётганлигини ва ҳоказоларни тасдиқловчи аниқ ҳужжатлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация материаллари ва бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим. Улар ходим топширилган ишни уддалай олмаётганлигидан гувоҳлик бериши керак.

Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сон Қарорининг 28-банди).

Шу тариқа, иш берувчи ходимнинг малакасини фақат аттестация якунлари бўйича баҳолашга ҳақлидир. Ишлаб чиқариш бошлиғи аттестация комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин, бироқ мутахассиснинг малакасини бир ўзи белгилайдиган мансабдор шахс бўла олмайди.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2010 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика