Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 46 / Олий суд пленумида

Барча корпоратив низоларни хўжалик судлари кўради

● Ажрим чиқариш муддати 10 кундан 5 кунгача камайтирилди

● Ягона суд амалиётини шакллантириш зарурати

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти жаҳон миқёсида давом этаётган инқирозга қарамасдан жадал ўсаётганини таъкидлади.

Бунда тадбиркорлик ва кичик бизнес учун кенг имкониятлар яратилаётгани, соҳа вакилларининг ҳуқуқий кафолатлари тобора мустаҳкамланаётгани алоҳида аҳамият касб этаётир. Айниқса, давлатимиз раҳбари илгари сурган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида қабул қилинаётган қонунлар бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда.

Тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишида суд тизими ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўтган даврда мазкур судлар пленумлари томонидан ўнга яқин қўшма қарор қабул қилинган ва улар амалиётга самарали татбиқ этиб келинаётир.

Йиғилишда Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумлари мажлисида «Ишларнинг тааллуқлиги билан боғлиқ процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан кўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, хусусий сектор йўлида учраётган ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) мазмун-моҳиятида ана шу мақсад мужассам.

Фармонга мувофиқ 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан амалдаги Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бу хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятининг янада эркин ривожланишига замин яратди. Бу борада суд органларининг масъулияти оширилгани тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, хўжалик судлари томонидан даъво аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқариш муддати 10 кундан 5 кунгача камайтирилди. Хўжалик судларига тааллуқли ишлар доираси кенгайтирилиб, меҳнатга оид низолардан ташқари барча корпоратив низолар хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланди. Бу билан ишларни янада сифатли кўриб чиқиш имконияти яратилди.

Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, судларга тегишли тушунтиришлар бериш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш заруратини юзага келтирди.

Шундан келиб чиқиб тайёрланган қўшма қарор юқорида қайд этилган Қонунни амалда қўллаш, ягона суд амалиётини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама этилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2337 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика