Norma.uz

Қўшничилик талаби

Қўшнимиз баъзан ўз «Дамас»ини йўлак эшиги олдига тақаб қўяди. Уй аҳлига бу билан ноқулайлик туғдиради. Шахсий транспортни турар жой ҳовлисида қолдириш қоидалари борми?

Реутов, Зоиров.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Қоидаларнинг 19-бўлимига мувофиқ, турар жой даҳаларида ҳаракатланишда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар. Ҳайдовчиларга:

● механик транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш;

● юргизгичи ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

● рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, белги ёки чизиқлар билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши тақиқланади.

Ҳайдовчилар йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашлари ҳамда ушбу ҳудуддаги бинолар, иншоотлар ва дов-дарахтларга шикаст етказмасликлари керак. Автомобилни фақат тротуар четига ёки бунинг учун ажратилган жойларга қўйиш мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда қўшнингиз ўз автомобилини белгиланмаган жойга қўйиб, нафақат ЙҲҚнинг 19-бўлимини, балки Турар жойлар ва уйга туташ ҳудудларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон Қарорига 3-илова) ҳам бузяпти. Уларнинг 36-бандига кўра, турар жой мулкдорлари, ижарачилари ва улар билан бирга яшайдиган шахслар уйга туташ ҳудудни сақлаш қоидаларига риоя этиб, уни ифлослантиришга йўл қўймасликлари керак. Ушбу қоидаларни бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар (Қоидаларнинг 39-банди).

Ҳуқуқбузарларга нисбатан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали таъсир кўрсатиш мумкин (Қоидаларнинг 41-банди). Сизга масалани ҳал этиш учун маҳалла қўмитасига ёки милиция таянч пунктидаги участка нозирингизга ариза билан мурожаат этишни тавсия қиламиз.

 

Алла РОМАШКО, мухбиримиз.

Прочитано: 2009 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика