Norma.uz

Ярим ставкада ишлаб, тўлиқ таътилда бўлиш мумкин

Мен 2007 йилдан бери ярим ставкада ишлайман. Ишга кираётганимда раҳбарият ярим ставкада ишлаётганим боис таътил ҳам ярмига қисқариши – йилда 12 кунгача бўлиши тўғрисида маълум қилган. Яқинда таътил тўлиқсиз иш куни туфайли тўлиқ бўлмаслиги мумкин эмаслигини билиб қолдим. Бунгача шунча йил давомида 12 кундан таътил олиб келардим.

Бундан аввалги 7 йил учун олинмаган таътилларни, яъни 2008–2014 йиллар учун 12 кундан таътил кунларини олишим мумкинми? Табиийки, унинг жадвалини раҳбарият билан келишаман.

Р.Сафарова,

илмий ходим.

 

– Сиз билан қонунга хилоф иш тутишган.

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлайдиган ходимлар тўлиқ иш вақтида меҳнат қиладиган шахслар билан баравар меҳнат ҳуқуқларига эгалар. Чунончи, тўлиқсиз иш вақтида банд бўлган шахсларга тўлиқ йиллик таътил берилади; бундай иш вақти тўлиқ иш вақти сифатида меҳнат стажига ҳисобланади; ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади; бажарилган иш учун мукофотлар умумий асосларда ҳисоблаб ёзилади; дам олиш ва байрам кунлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади (Меҳнат кодексининг 119-моддаси учинчи қисми).

Қонун ҳужжатларида бундан аввалги иш даврлари учун фойдаланилмаган йиллик таътилларни беришда ходимнинг ҳуқуқига оид бирор-бир чеклаш мавжуд эмас, чунки меҳнат таътилига чеклаш муддати белгиланмаган. Уларни жамлаш ва ишлатиш муддатларига доир чеклашлар ҳам мавжуд эмас. Шу сабабли ходим бутун иш вақти учун ўзининг йиллик ҳақ тўланадиган таътилга ҳуқуқини амалга ошириш ниятида бўлса, иш берувчи унинг талабини қондириши шарт (МКнинг 143-моддаси бешинчи ва саккизинчи қисмлари).

Бироқ аввалги иш даврлари учун таътиллар ходимга таътиллар жадвали доирасида ёки унинг иш берувчи билан келишуви бўйича берилиши мумкин. Календарь йил мобайнида у бир неча таътилдан фойдаланиши мумкин. Ушбу масала ҳам келишув ёки таътиллар жадвали билан ҳал этилади. Бундан ташқари, МКнинг 151-моддаси иккинчи қисмига кўра, ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, МКнинг 134-моддасида белгиланган йиллик таътилнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2408 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика