Norma.uz

Пиёдага жарима солинадими?

Йўлларимизда фақат транспорт ҳайдовчиларини жазолашади. Ҳолбуки кўпинча пиёдалар ҳам айбдор бўлади. ЙПХ ходими йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтувчи пиёдаларга жарима солиш ҳуқуқига эгами?

Б.Хилько, ҳайдовчи.

Гулистон шаҳри.

 

– Ўзбекистондаги йўлларда ҳаракатланишнинг ягона тартибини белгилайдиган Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, пиёда – йўлда транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва иш билан банд бўлмаган шахс. Велосипед, мопед, мотоцикл ва чана етаклаган, аравача, болалар ҳамда ногиронлар аравачасини тортиб кетаётган, ногиронларнинг юргизгичсиз аравасида ҳаракатланаётган шахслар ҳам пиёда ҳисобланадилар. Уларнинг мажбуриятлари Қоидаларнинг 5-бўлимида тушунтирилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасида пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жавобгарлиги белгиланган. Чунончи, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги ЭКИҲнинг 1/3 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Баъзан айрим фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида товарлар сотаётганлиги ёки қандайдир хизматлар кўрсатишга уринаётганлиги, гоҳида эса йўл четида уй ҳайвонларини боқаётганликларини кўрамиз. Мазкур ҳаракатлар пиёда учун ҳам, ҳайдовчи учун ҳам аварияли вазиятни вужудга келтириши мумкин, шу сабабли ҳам улар тақиқланган. Ҳайдовчи тунда жуда катта тезликда, тормоз беришга улгурмай ўзининг «Матиз»ида йўлнинг ҳаракат қисмида турган... туянинг тагидан ўтиб кетган ҳодиса маълум. Машинада ўтирганлар жиддий шикастланмаган. Бироқ унинг томини мукаммал таъмирлашга тўғри келган. Туя ҳам жароҳат олган.

Йўл ҳаракати қоидаларини унинг иштирокчилари томонидан бузиш авария ҳолатини вужудга келтирса, ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

МЖТКнинг 138-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органларига тегишлидир. Уларни кўриб чиқиш ва МЖТКнинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашга:

йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобил гуруҳи) сардори ёки сардор ўринбосари;

йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори);

Йўл ҳаракати қоидалари ва йўлдаги ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилувчи бошқа ходимлар ҳақлилар.

Бироқ пиёданинг ҳуқуқбузарлигини процессуал расмийлаштириш мураккаб – зеро у ўзи билан шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларни олиб юрмаслиги мумкин. Уни ушлаш, шахсини аниқлаш эса – серташвиш иш. Автомобиль ҳайдовчиси – бошқа масала: унда ҳайдаш учун ҳужжатлар бўлади. Улар бўлмаса ҳам, айби яққол кўринади – айби учун машинани ҳам ушлаб туриш мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 5558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика