Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 45 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бундай улуш кимга керак?

Бизнинг МЧЖни икки иштирокчи таъсис этган. Уларнинг бири ўз улушини сотишга қарор қилди. Бошқа иштирокчи ва жамиятнинг ўзи уни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳлашмаяпти. Бу ҳақда улар улуш сотувчисини бир ойлик муддат тугашигача хабардор қилишмоқчи.

«МЧЖда улушни ким охири қайтариб олади?» маслаҳат материалида («Норма маслаҳатчи»нинг 13.08.2013 йилдаги 32 (421)-сони) бир ойлик муддат тугашигача бошқа иштирокчилардан (улушни бўлғуси харид қилувчилардан) МЧЖга улушни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишдан бош тортиш тўғрисида аризалар келиб тушган, МЧЖ ваколатли органининг тегишли қарори ёки баённомаси иштирокчининг ўзи – улушни сотувчига топширилган тақдирда МЧЖ устав фондидаги улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи тугатилади деб айтилган эди.

МЧЖни бошқарувчи қандай орган – иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ёки жамият директори улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли (мажбур)? Қонун ҳужжатларида бу ҳақда ҳеч нима дейилмаган.

К.Аминов,

МЧЖ ҚК юрисконсульти.

 

– Саволингизга жавоб бериш учун масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклидаги юридик шахсни (бундан кейин – жамият) бошқариш органларининг ваколатларига эътиборни қаратамиз.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – Қонун) 30-моддасида назарда тутилишича, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан Қонунга мувофиқ белгиланади. Ушбу моддада умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар рўйхати ҳам қайд этилган, улар, Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, унинг томонидан жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун, шунингдек МЧЖнинг ижро этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас. Улар жумласида белгиланган муддат1 мобайнида жамият иштирокчиларидан бири сотадиган улушни харид қилиш имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиш ёки буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш қайд этилмаган. Тўғри, умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатларига Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилган. Бироқ Қонуннинг бошқа моддалари билан белгиланган «бошқа масалалар» жумласида ҳам улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқидан ёки ундан бош тортиш кўрсатилмаган.

Бинобарин, сизни қизиқтираётган масалани ҳал этишни, башарти бу МЧЖ уставида назарда тутилган бўлса, жамиятингиз иштирокчилари умумий йиғилиши ёки унинг кузатув кенгаши (агар у бор бўлса) ваколатлари доирасига киритиш мумкин. Акс ҳолда масалани яккабош ижрочи орган – директор ҳал этиши керак. Бундай хулосани асослаш учун Қонуннинг 39-моддаси тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисига ҳавола қиламиз, унга мувофиқ жамият директори Қонун ва жамиятнинг устави билан умумий йиғилиш ва кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Директор қабул қиладиган қарор қандай ҳужжат тарзида расмийлаштирилиши мумкин ёки кераклигини белгилаш муҳим. Амалдаги қонун ҳужжатларида унинг буйруқлар чиқариши, фармойиш ва кўрсатмалар бериши тақиқланмайди. Меҳнат кодексининг 82, 96, 107, 182, 197, 262 ва 270-моддаларида, мисол учун, иш берувчининг буйруқлар, 182-моддасида эса фармойишлар ҳам чиқариш ҳуқуқи очиқдан-очиқ назарда тутилади. Ушбу ҳуқуқдан, шубҳасиз, МЧЖ директори ҳам фойдаланади2. Шу сабабли директор жамият номидан фаолият юритиб, белгиланган муддат тугашига қадар, ўз улушини сотиш тўғрисида оферта юборган МЧЖ иштирокчисига нусхасини топширган (юборган) ҳолда, сотилаётган улушни харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиш ёки ундан бош тортиш тўғрисида қарорни буйруқ тарзида расмийлаштиришга ҳақлидир.

Жамиятнинг офертани акцептлаш ёки ундан бош тортиш тўғрисидаги позициясини директор иштирокчи – оферентга жавоб хатида баён этишга ҳақли. Масалан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар тузиш билан боғлиқ муносабатларда уларга ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш билан худди шундай қилинади.

 

1Яъни ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсга сотиш нияти ҳақида жамият иштирокчиси жамиятнинг қолган иштирокчиларини ва жамиятнинг ўзини хабардор қилган кундан эътиборан бир ой ичида, агар жамият уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса (Қонуннинг 20-моддаси бешинчи қисми).
2
Электрон шаклда тақдим этади.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2082 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика