Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 45 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хусусий корхона МЧЖга айланса, лицензия сақланадими?

Раҳбарларимизикки нафар жисмоний шахсягона муассиси ва директори биргина шахс бўлган хусусий корхона сифатида рўйхатдан ўтказилган газ тўлдириладиган станцияни харид қилмоқчилар.

У икки муассиси бўлган МЧЖ сифатида қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейин хусусий корхонага берилган лицензиянинг амал қилиши сақланадими? Бунинг учун нима қилиш керак?

Т.Мухторов.

 

– Хусусий корхонани бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилотига, шу жумладан масъулияти чекланган жамият шаклига айлантириш қайта тузилаётган шахс эгалик қиладиган лицензия амал қилишининг бекор бўлишига олиб келмайди. Ушбу ҳолда ўзгартириш натижасида қайта тузилган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт (25.05.2000 йилдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-II-сон Қонуннинг 20-моддаси).

Ҳужжатлар бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар қайта тузилган шахс – лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришни лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар ва аризани олган кундан эътиборан 5 кун ичида амалга ошириши шарт. У қайта расмийлаштирилганда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Худди шундай талаблар Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 28.06.2003 йилдаги 289-сон Қарорига 2-илова) 27–29-бандларида мавжуд. Бироқ унда аниқлаштирилишича:

● лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар Ўздавнефтгазинспекциянинг ҳудудий бўлимига* тақдим этилади;

● лицензияни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

*Ўздавнефтгазинспекциянинг ҳудудий бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳудудий комиссияларининг ишчи органлари ҳисобланадилар (Низомнинг 5-банди олтинчи хатбошиси).

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2260 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика