Norma.uz

Директор – хизмат сафарида, ходим – ишдан бўшамоқчи

Мен муайян сабабларга кўра ишдан бўшашим керак. Хизмат сафарида бўлган раҳбаримга қўнғироқ қилиб, ишдан бўшамоқчи эканлигимни маълум қилдим. У ўзининг келишини кутишим кераклигини, фақат ўшандан кейин 2 ҳафта ишлаб бериш шарти билан аризамни қабул қилишини айтди. Илгари ҳам ишдан бўшашим масаласи бир неча марта муҳокама қилинган эди. Чипта олиб қўйганман, унинг келишини кута олмайман.

Раҳбар хизмат сафарида бўлган вақтда ходим ишдан бўшашга ариза бера оладими?

В.Йўлдошев,

техник. 

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бундай чеклаш белгиланмаган.

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир (МКнинг 99-моддаси биринчи қисми). Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак (МКнинг 99-моддаси бешинчи қисми).

Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Қоидага кўра, қонун, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ёки белгиланган тартибда берилган ишончномага кўра ходимларни қабул қилиш ва ишдан бўшатиш бўйича ваколатларни ташкилот раҳбари амалга оширади. Унинг йўқлиги вақтида (хизмат сафари, таътил, касаллик вақти ва ҳоказо) унинг зиммасига юкланган лавозим мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланадиган ўринбосар бажаради, у мажбуриятларнинг сифатли, самарали ва ўз вақтида бажарилиши учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

Раҳбар ва унинг бўйсунувидаги ходимлар ўртасидаги, бошқарув функцияларининг бир қисмини бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ ўзаро муносабатлар шаклини «ваколатларни ўтказиш» деб аташ қабул қилинган. Шу сабабли ўринбосарнинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризангизни қабул қилишининг «қонунийлиги» унга ҳужжатларда (масалан, ишончномада) акс эттирилган ушбу ваколатлар ўтказилганлигига боғлиқдир.

Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам мансабдор шахслар ўртасида мажбуриятларнинг оқилона тақсимланмаслиги ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларида акс этмаслиги керак: меҳнат шартномасини бекор қилишни тўхтатиб туришга йўл қўйиб бўлмайди.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика