Norma.uz

Ўриндош ўқитувчининг таътил пулларига доир

Олий педагогик маълумотга эга бўлган турмуш ўртоғим 18 йилдан бери бир мактабда бир ставкада рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 2012 йилдан буён у ўриндошлик бўйича бошқа мактабда ҳам ярим ставкада худди шу ихтисосликда ишлаб келяпти. Иккинчи мактабнинг бош бухгалтери ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари унга 2014–2015 ўқув йили учун таътил пули тўлашдан бош тортиб, бунга Молия вазирлигининг Йўриқномаси рухсат бермаслигини важ қилиб кўрсатишди. Бироқ ушбу ҳужжатни ёки лоақал унинг тартиб рақамини айта олмадилар.

Директор ўринбосари ва бош бухгалтернинг ўриндош ўқитувчига таътил пулини тўлашдан бош тортишлари қанчалик қонуний?

Т.Холдоров, поликлиника шифокори.

 

– Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхатининг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга илова) 1-бандида белгиланишича, ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса, ўриндошлик бўйича иш ҳисобланмайди.

Сизнинг ҳолатингизда турмуш ўртоғингиз бажараётган иш ўриндошлик ҳисобланади, чунки иккинчи иш жойи бўйича эгаллаган лавозими унинг асосий лавозимига мувофиқ келади. Рўйхатга изоҳда белгиланишича, ушбу ишлар уларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда асосий иш вақтида ҳам, ундан ташқарида ҳам амалга оширилади.

Меҳнат кодексининг 143-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, ўриндошлик асосида ишлаётганларга таътил асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда берилиши керак. Бинобарин, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва бош бухгалтернинг қарори қонуний эмас.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3809 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2016-08-15 12:43:06, Гость_:
укитувчилар мехнатига соатбай хак туланиши хисобига соатбай хак тулаш туркибига мехнат таътили пули киритилган
2020-07-02 14:18:55, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика