Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 27 / Кадрлар бўлими

Бир йўла нечта корхонада ишласа бўлади?

Менинг ёшим 61 да, ўтган йили нафақага чиқдим. 40 йил мобайнида турли ташкилотларда бухгалтер лавозимида ишладим. Ҳозир куч-қувватим ҳам, билимим ҳам етарли, шу сабабли уйда ўтиргандан кўра ишлашни афзал билдим. Ишлашим учун корхона ҳам топилди: фуқаровий тусдаги меҳнат шартномаси асосида бир йўла учта унча катта бўлмаган МЧЖларнинг бухгалтериясини юритмоқчиман. Учта корхона бир офисда жойлашганлиги сабабли шанба ва якшанба кунларидан ташқари кунлари, ҳар бир корхонада бир соатдан, бир кунда жами уч соат ишлайман. Корхоналарнинг ҳар бири ҳар ойда 75 000 сўмдан ҳақ тўлашмоқчи. Шу муносабат билан қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз. Мен фуқаровий тусдаги меҳнат шартномаси асосида бир йўла кўпи билан нечта корхонада ишлашим мумкин?

Исоқ Қурбонов.

Бўка.

 

– Бу борада чеклов йўқ. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шахслар ўртасидаги якка тартибдаги битим бўлиб, у ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш ва бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур соҳадаги мажбуриятларни Фуқаролик кодексининг 234, 354-357, 989-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузиш чоғида Меҳнат кодекси 160-моддасининг ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) талаблари қўлланмайди.

Асосийси – фуқаролик-ҳуқуқий шартномада меҳнат ҳуқуқи атамаларидан фойдаланмаслик лозим. Унда тарафларни «ходим» ва «иш берувчи» деб эмас, балки «ижрочи» ва «буюртмачи» деб номлаш керак. «Иш ҳақи» ўрнига «бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ» сўзларини ишлатиш керак.

Бундай шартномалар бўйича амалга ошириладиган тўловлар Солиқ кодекси 143-моддасининг 3-бандига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибида ҳисобга олинади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчига Меҳнат кодексида назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар татбиқ этилмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра Ижрочига нисбатан буйруқлар чиқарилмайди, иш вақтини ҳисобга олиш табели юритилмайди. Уларга таътил, шу жумладан ижтимоий таътил ҳам берилмайди. Ижрочи корхонада белгиланган тартибга бўйсунмайди, балки ўзи ишни ташкил этади, уни таваккалга асосланиб бажаради, меҳнат муҳофазасини таъминлайди. Фақат меҳнатнинг ашёлаштирилган пировард натижаси ёки бажарилган топшириқ учун унинг меҳнатига ҳақ тўланади (Масалан: тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки ­таъмирланган бино, етказиб берилган юк ва ҳ.к.). Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиб ишга ёллашда меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишловчи пенсионерларга тўланадиган пенсиялар ҳақида»ги Фармонининг (20.11.1995 йилдаги ПФ-1289-сон) 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилган:

 

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2013 йилдаги ­ПФ-4589-сон Фармони).

 

Жавобларни эксперт-юристимиз

Абдусалом РисҚуллаев тайёрлади.

Прочитано: 2519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика