Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 27 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг ахборот хати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ММ/04-02-32-04/650-сон

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

16/2-11944-сон

 

2015 йил 19 июнь

 

Келиб тушаётган саволлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (22.03.2013 йилдаги 2439-сон) билан тасдиқланган Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини юритиш тартибини тушунтиради.

Олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини юритиш тартибининг (бундан кейин – Тартиб) 17-бандига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар сотиб олувчиларга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни (ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларни) рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган Сотиш реестрини юритадилар.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

Тартибнинг 18-бандига мувофиқ Сотиш реестрида ҳисобварақ-фактураларни (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатларни) ҳақиқатда товарлар реализация қилинган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган ҳисобот (солиқ) даврида хронологик тартибда рўйхатдан ўтказилади. Бунда Тартибнинг 21-бандида назарда тутилишича, аҳолига бевосита назорат-касса машинасида (терминалда) фойдаланмаган, бироқ қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар берган ҳолда ишларни бажарувчи ва (ёки) пуллик хизматларни кўрсатувчи етказиб берувчилар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Сотиш реестрида ҳисобварақ-фактуралар ўрнига сотиб олувчиларга тақдим этилган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатларини ёки календарь ойи учун жами реализация бўйича тузилган рўйхат асосида қатъий ҳисоботдаги ҳужжатларнинг суммавий маълумотларини рўйхатдан ўтказадилар.

Баён этилганларни ҳисобга олиб, товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанцияни қўллаган ҳолда реализация қилинганда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ҳисобот даври учун реализация қилиш якунлари бўйича Сотиш реестрида ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатларни ёки ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатларнинг суммавий маълумотларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Шунингдек маълум қиламизки, қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобнинг электрон шаклини тўлдираётганда кўрсатилган ҳужжатлар қуйидагича киритилади:

«Сотиб олувчининг номи» устунида «жисмоний шахс» ёки «физическое лицо», «физлицо» сўзлари ёзилади;

«Сотиб олувчининг СТИРи» ва «Ҳисобварақ-фактура рақами» устунлари очиқ қолдирилади;

«Ҳисобварақ-фактура санаси» устунида ҳисобот ойининг охирги куни ёки ҳисобот чораги охирги ойининг охирги куни (масалан, 31.03.2015 йил) кўрсатилади.

 

Молия вазирининг ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

 

ДСҚ раисининг ўринбосари

Э.ГАДОЕВ.

Прочитано: 1883 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика