Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 27 / Амалий бухгалтерия

Қоғоз қути макулатурага айланганда...

Корхона ўз маҳсулотини кўп маротаба фойдаланиладиган идишга ўраб-жойлайди. Эскирганда у корхона балансига макулатура сифатида кирим қилинади. Эҳтиёт қисмлар темир-терсак сифатида кирим қилиб ҳисобдан чиқарилади.

Бухгалтерия ҳисобида идишни макулатурага ва яроқсиз эҳтиёт қисмларни темир-терсакка ҳисобдан чиқариш қандай акс эттирилади? Биз ҳосил бўлган темир-терсакни корхона ходимларига эҳтиёжлари учун фойдаланишлари учун реализация қила оламизми?

О.Князева,

ШК бош бухгалтери.

 

– Табиий эскириши, синиши (шикастланиши) ёки бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган идиш харажатларнинг тегишли моддаларига ҳисобдан чиқарилиб, комиссия томонидан идиш синиши (шикастланиши) ёки бузилиши чоғида ҳисобдан чиқариш далолатномаси расмийлаштирилиши керак (4-сон БҲМС1). Уни ҳисобдан чиқариш далолатнома корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

Яроқсиз идиш чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлаш учун бухгалтерия уни ҳисобдан чиқаргандан кейин идишнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар ва унинг чиқиб кетишидан маҳсулот келиб тушиши тўғрисида маълумотнома тузади. Агар идиш уларда ҳисобга олинган бўлса, идиш қиймати ­1060-«Идиш ва идишбоп материаллар», 2950-«Товар билан банд бўлган ва бўш идишлар» ҳисобварақлари кредитидан ҳисобдан чиқарилади.

Яроқсиз идиш корхонанинг тегишли бўлинмасига, иккиламчи хом ашё йиғувчи ёки қайта ишлайдиган ташкилотларга утиллаштириш учун мажбурий топширилиши керак, демак уни корхона ходимларига реализация қилиш мумкин эмас. Биринчи ҳолда идиш топширилиши юкхат билан расмийлаштирилади. Яроқсиз идишни (шиша синиқлари, темир-терсак ва бошқалар) иккиламчи хом ашё йиғувчилари ёки қайта ишлаш учун бошқа ташкилотларга (шиша заводлари ва бошқалар) бериш (юклаб жўнатиш) Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 27.10.2014 йилдаги 295-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра юкхатлар (товар-транспорт юкхати) билан расмийлаштирилади.

Агар сиз кейин макулатура ва темир-терсакни кирим қилган ҳолда картон, қоғоз идишлар ва шунга ўхшаш бошқа идишларни ҳамда яроқсиз ҳолга келган эҳтиёт қисмларни ҳисобдан чиқарсангиз, корхонангизнинг ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ҳисобварақлар режасида бундай чиқиндиларнинг ҳисобини миқдор ифодасида (килограмм, тонна) ҳисобга олиш учун балансдан ташқари ҳисобварақни назарда тутишни тавсия қиламиз.

Макулатура чиқиндилари ва темир-терсакни бундан кейин балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқаришда Қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тартиби тўғрисида низомга2 ҳамда Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартибига (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 49-сон Қарорига 1-илова) амал қилиш лозим.

 

1«Товар-моддий захиралар» (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилдаги 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

2Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси, МВ, ИВ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 1.07.2009 йилда 1979-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика