Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 27 / Кадрлар бўлими

Мавсумий ишни расмийлаштириш

Корхонамизда ҳар йили мавсумий ишчилар – ўт ёқувчилар ишга қабул қилинади. Шу муносабат билан бизда қуйидаги саволлар вужудга келди:

1. Мавсумий ишчиларга меҳнат дафтарчаси юритиладими?

2. Мавсумий ишчилар иш ҳақидан жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар тўланадими?

Фозил Холмуродов. 

 

– 1. Албатта, ишга мавсумий ходимлар қабул қилинаётганда мазкур мавсум даври учун улар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Яъни бундай шартнома муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилади. Бунда ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мазкур буйруқни чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади ва унда ходимнинг лавозими аниқ кўрсатилади (Меҳнат кодексининг 75, 76, 77, 80, 81, 82-моддалари).

Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, у мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга юритилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.1-банди). Шундан келиб чиқиб, корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган ходимга иш берувчи меҳнат дафтарчасини юритиши шарт.

Бундай ишлар штат жадвалидан ташқари фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида олиб борилган бўлса, бу давр тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилмайди.

 

2. Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлардан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдори фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказилади (Президентимизнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сонли Қарорига 9-илова).

 

Жавобларни эксперт-юристимиз

Абдусалом РисҚуллаев тайёрлади.

Прочитано: 3343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика