Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 18 / Аудитор хабарномаси

Солиқ инспекциясисиз иш битмайди

Эр-хотин икковлон бир йил муқаддам Тошкентда квартира сотиб оламиз деган яхши ниятда ипотека кредити олган эдик. Ёш оила сифатида кредитни бизга имтиёзли шартларда беришди. Қарзни узиш учун асосий ишимдан ташқари ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлашга мажбур бўлдим. Билишимча, ипотека қарзини узиш учун йўналтириладиган даромадлардан солиқ олинмайди.

Ўз иш жойимдан ва ўриндошлик асосида ишлаётган жойларимдан оладиган иш ҳақининг ҳамма суммаси менга солиқ чегирмаларисиз ҳисобланиши хусусида ариза ёзсам бўладими? Чунки ҳаммаси менинг аризам асосида кредит қарзларимдан узиш ҳисобига ўтказилмоқда.

Р.Ибрагимов,

Тошкент шаҳри.  

 

– Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси ана шу хатни олгач, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилган эди. Улардан қуйидаги мазмунда жавоб олинди:

«Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига биноан жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари:

ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.

Ушбу бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, мазкур бандда назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Солиқ кодекси 186-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ, асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Кодекс 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади».

Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) нормаларидан келиб чиқилса, сиз ёш оила аъзоси сифатида Кодекснинг 179-моддаси 30-бандида назарда тутилган имтиёздан фойдаланишга ҳақлидирсиз. Бироқ ипотека қарзини тўлаётган, ўриндошлик асосида ишловчи шахснинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқараётганда, Кодекснинг 186-моддасига ҳам амал қилиш тавсия этилади. Унда айтилишича, асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДС ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Кодекс 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади. Бундай ҳолатда асосий бўлмаган иш жойингиздаги бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш ҳақида ариза беришни тавсия этмаймиз. Ўриндошлик асосида ишлаётган, ёш оила аъзоси бўлган шахс ипотека қарзини тўлаётган бўлса, унинг даромад солиғини ҳисоблаб чиқаришда иш берувчи солиқ бобида мустақил равишда чегирма қилишга ҳақли эмас, негаки у бу ишни асосий иш жойи бўйича меҳнат қилаётган ходимнинг даромадлари бўйича қилиши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлаётган ходим бюджетга тўланган маблағларни мустақил равишда қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун у солиқ инспекциясига келгуси йилнинг 1 апрелига қадар мурожаат қилиб, жами даромади ва шу даромад юзасидан ушлаб қолинган ЖШДС хусусида декларация қилмоғи керак. Бундан ташқари, имтиёзга бўлган ҳуқуқингизни тасдиқловчи ҳужжатларни, бинобарин, никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани, банк билан тузилган кредит шартномаси нусхасини ДСИга тақдим этишни тавсия қиламиз. Жами даромад юзасидан солиқ бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча тўланган пулларингизни қайтариб беришади.

 

Мавзувий сонни Ольга КИРЬЯКОВА олиб боради.

Прочитано: 1990 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика