Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 18 / Аудитор хабарномаси

Ҳисоботларга ишончни ошириш йўлидан

Халқаро аудит стандартлари ва ахборотлар ишончлилигини тасдиқлаш қўмитасининг (International auditing and assurance standards boardIAASB) 2015–2019 йилларга мўлжалланган иш режаси ва иш стратегиясида аудит сифатини ва молиявий ҳисоботга бўлган ишончни оширишга асосий эътибор қаратилган.

 

Стратегиядан кўзланган асосий мақсад халқаро аудит стандартлари ролини дунё миқёсида аудит юқори сифати ҳамда амалиёт билан боғлиқ саволларга жавоблар асоси тариқасида мустаҳкамлашдан; молиявий ҳисоботлар тайёрланаётган вақтда чиқиб қоладиган муаммоларни, аудиторлик хизматлари кўрсатишда учрайдиган бошқа муаммоларни ҳал этиш қобилиятини оширишдан; жамоатчиликда қизиқиш уйғотаётган аудит масалалари бўйича, шунингдек турдош хизматлар кўрсатиш масалаларида манфаатдор тарафлар билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатдир. Бу борада IAASB мутахассислари аудит жаҳонда молиявий барқарорликни сақлаб туришда, шу жумладан молиявий ҳисоботга ишончни таъминлашда муҳим роль ўйнаётганлигини эътироф этмоқдалар.

Қўмита стандартларни тушунтириш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда, халқаро ташкилотлар ва миллий тартибга солувчи идоралар билан баҳамжиҳат иш олиб бормоқда. Қўмита эришилган натижаларни сақлаб қолган ҳолда яқин 5 йил ичида IAASB стандартларига бўлган ишончни оширишни, жамоатчилик манфаатларига дахлдор масалалар устида бундан буён ҳам иш олиб боришни давом эттириш ва бу масалаларга вақтида муносиб эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Халқаро стандартларни ер юзидаги турли мамлакатларда жорий этиш иши давом эттирилади. Бу стандартларнинг баъзилари қайта кўриб чиқилмоқда, муайян қисмига аудиторлик ҳисоботларига тааллуқли ўзгартишлар киритиш мўлжалланмоқда. 

Прочитано: 1609 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика