Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 18 / Аудитор хабарномаси

Ўзгаришларсиз

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг ҳар йилги рейтинги – профессионал соҳадаги муҳим воқеадир. Йил давомида рўй берган ўзгаришлар, аудиторлик компанияларининг қандай фаолият юритиши, қайси бир компаниялар одимлаяпти, қайси бирлари оқсаяпти, буларнинг ҳаммасини аввало рейтинг кўрсатиб беради. Зеро Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотлари фаолиятига рейтинг баҳосини бериш бўйича низомга (Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси томонидан 18.04.2008 йилда 23 ва 99а-сон билан тасдиқланган) мувофиқ республикада фаолият юритаётган барча аудиторлик ташкилотлари рейтингда иштирок этишлари шарт.

Рейтингнинг аудиторлик ташкилотларига таъсири масаласи кўп бора муҳокамада бўлган, мавжуд кўрсаткичларни такомиллаштириш ва янгиларини қўшиш таклиф қилинган эди. Ҳар йили рейтинг ўтказиш учун тақдим этиладиган кўрсаткичлар қайта кўриб чиқилар ва ҳар сафар бундай кўриб чиқишларда кўплаб ижобий ва салбий баҳолар берилар эди. Бироқ кўпчиликнинг таъкидлашича, 2013 йил якунлари бўйича ўтказилган аудиторлик ташкилотларининг сўнгги рейтингида янада аниқ баҳолар берилган. Шу боис жорий йилда аудиторлик ташкилотларининг фаолияти айнан ўша кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинди. Баҳолаш учун қуйидаги омиллар жамламасидан фойдаланилди: фаолиятнинг молиявий кўрсаткичлари (35%), ишбилармонлик фаоллиги (30%), корпоратив салоҳият (35%).

 

2014 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларида ўтказилган рейтинг омиллари ва кўрсаткичлари

 

Т/р

 

2014 йилги рейтинг омиллари ва кўрсаткичлари

 

Баҳодаги салмоқ ҳажми

 

омиллар

 

кўрсаткичлар

 

1

 

«Молиявий кўрсаткичлар» омили

 

1.1

 

2013 йил учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум

 

35%

 

45,0

 

1.2

 

Ўтган йилдагига нисбатан аудиторлик хизматларидан тушумнинг ўсиш динамикаси (2013–2012 йиллар) / 2012 йил, %да)

 

12,0

 

1.3

 

Аудиторлик ташкилотининг хусусий капитали динамикаси

 

10,0

 

1.4

 

Соф фойда

 

18,0

 

1.5

 

Устав капитали рентабеллиги

 

15,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

2

 

«Ишбилармонлик фаоллиги» омили

 

2.1

 

Аудит бозорида фаолият муддати – йиллар сони

 

30%

 

25,0

 

2.2

 

Халқаро аудиторлик ташкилотлари тармоғига кириш (тармоқ номи ва веб-сайт манзили кўрсатилади)

 

20,0

 

2.3

 

Аудиторлар профессионал жамоатчилик бирлашмасига аъзолик (аъзолик билетининг кўчирма нусхаси)

 

15,0

 

2.4

 

2011–2013 йиллар мобайнида ташқи сифат назоратидан ўтиш (профессионал ташкилот томонидан расмийлаштирилган)

 

22,0

 

2.5

 

Ташкилотга берилган банк сертификатининг мавжудлиги

 

3,0

 

2.6

 

Корпоратив веб-сайтнинг мавжудлиги ва қўллаб-қувватланиши

 

15,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

3

 

Корпоратив салоҳият

 

3.1

 

Жорий йил охирига штатдаги ходимлар сони

 

35%

 

14,0

 

3.2

 

Ҳисобот йили охирига штатдаги сертификатланган аудиторлар сони (тўлиқ ставкада)

 

26,0

 

3.3

 

Штатда сертификатланган ходимларнинг мавжудлиги, шу жумладан қуйидагиларга эгалари (2014 йил таҳририда):

 

34,0

 

3.3.1

 

CIPA, ASSA ва CPA сертификатлари (2014)

 

36

 

3.3.2

 

ДипИФР сертификати

 

18

 

3.3.3

 

солиқ маслаҳатчиси сертификати

 

20

 

3.3.4

 

CAP сертификати

 

20

 

3.3.5

 

қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификати

 

6

 

3.4

 

«Йилнинг энг яхши аудитори» танловида иштирок этиш, жами:

шу жумладан:

14,0

 

3.4.1

 

1-ўрин

 

40

 

3.4.2

 

2-ўрин

 

30

 

3.4.3

 

3-ўрин

 

16

 

3.4.4

 

2-турда иштирок этиш

 

9

 

3.4.5

 

1-турдан ўтиш

 

5

 

3.5

 

3 йил ичида ташкилот раҳбарини аттестациядан ўтказиш

 

12,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

 

Ҳаммаси

 

100,0%

 

 

 

Ўтган йили мазкур рейтинг бўйича нафақат ижобий баҳолар берилди, балки танқидий мулоҳазалар ҳам айтилди. Чунончи, аудиторлик ташкилотлари балларни олиб ташлаш ёки уларни қўшиш таклиф этиладиган мижозлар даъволарининг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги сингари сифат кўрсаткичларини жорий этишни ёқладилар. Шунингдек 2 ва 3-гуруҳларни ўзгартирмасдан 1М ва 1-гуруҳларни бирлаштириш таклиф этилди. Аудиторларнинг танловдаги иштироки учун эса балларни қўшиш шарт эмас, танқидчилар совринлик ўринлар учун баҳони оширишнинг ўзи етарли деб таклиф билдирмоқдалар.

Бироқ кўрсаткичлар рейтинги ташкилотчиларининг ҳисоблашларича, унинг барқарорлиги аудиторлик ташкилотлари фаолияти якунларини таққослаш ва уларнинг ҳисобот давридаги ўсишини баҳолаш имкониятини беради. Бу эса, шубҳасиз, мамлакатда рейтингни баҳолашни татбиқ қилишнинг ижобий омилларидан биридир.

Прочитано: 1611 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика