Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 18 / Аудитор хабарномаси

Касб одоби кодекси янгиланмоқда

Бухгалтерия одоби бўйича халқаро стандартлар кенгаши (International Ethics Standards Board for Accountants – IESBA) Бухгалтерларнинг касб одоби кодексига ўзгартишлар киритишни таклиф этди. Бу ўзгартишлар энг аввало ҳужжатнинг тузилишига тааллуқли бўлиб, уни фойдаланувчилар учун жуда қулай қилиб қўйди. Бу эса, ўз навбатида, Кодекснинг жорий этилишига хайрихоҳлик кўлами янада кенгайишини таъминлашга ёрдам беради.

 

Ўзгартишларни тайёрлашда Халқаро бухгалтерлар федерацияси, IESBA аъзоси бўлмиш ташкилотлар Африка, Осиё, Австралия, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкада тадқиқотлар ўтказиб, мутахассислар амалиётда бот-бот дуч келаётган муаммоларни ўргандилар. Тадқиқотлар жумладан Кодекснинг тилини соддалаштириш зарурлигини кўрсатди. Олинган маълумотлар Кодекснинг муҳокамага чиқарилган лойиҳасида ўз аксини топди.

Янгиликлар муайян ҳолатларда Кодексга риоя этилиши билан боғлиқ жавобгарликни белгилашга, таърифларни соддалаштиришга, ҳужжат мутахассислар учун янада тушунарлироқ бўлишига қаратилгандир. Кодекс янада очиқ-ошкора, амалий жиҳатдан фойдали бўлиб қолади деб мўлжал қилинмоқда. Унинг янгиланишига бу тахлит ёндашув келгусида Кодексни халқаро стандарт сифатида қабул қилиш имконини беради.

Кодекс матнини қараб чиқишда IESBA мутахассислари лойиҳа юзасидан тақдим этилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олдилар.

Прочитано: 2209 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика