Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 14 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЭНГ ЗАРУР ТОВАРЛАРНИ БИРЖА ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ СОТИБ ОЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2015 йилдаги 69-сон Қарори билан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ҳамда 2015 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилади.

Низом билан белгиланишича, электрон каталогда битта шартнома бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган суммага тенг бўлган, уларга шошилинч ва/ёки олдиндан кўрилмаган зарурият юзага келган товарлар харид қилинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Электрон каталогда харид қилинадиган товарлар рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

 

ЕР УЧАСТКАЛАРИ БИЛАН САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 17.03.2015 йилда 2314-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ғолиб ғолиблик баённомасини ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш тўғрисида шартномани имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда аукцион комиссияси томонидан ғолиблик баённомасига тегишли белги қўйилади ва ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи ҳам шартномани имзолашни рад этса, аукцион комиссияси савдолар натижаларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай ҳолатда савдо ташкилотчиси ер участкаси бўйича такрорий аукцион савдосини ташкиллаштиради ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич нархи уни дастлабки аукцион савдосига чиқаришда белгиланган бошланғич нарх ҳисобланади.

Илгари савдо ташкилотчиси аукцион савдоси бўлиб ўтмаган деб эътироф этилганда, ғолиб ғолиблик баённомасини имзоламаганда, ғолиб тегишли тўловни тўламаганда ёки аукцион савдоси ўтказилган санадан кейин 20 кунлик муддат ичида ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш тўғрисида шартномани имзоламаган тақдирда, аукцион комиссияси қарорига асосан ушбу ер участкаси бўйича аукцион савдосини қайтадан ташкиллаштириши назарда тутилган эди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 23.03.2015 йилдаги 11 (667)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни «Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика