Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Қонунбузарликлар фош этилди

Чўнтакда эмас, ҳамёнда ҳам эмас...

Республикамиз божхоначилари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

● Самарқанд халқаро аэропортида божхоначилар «Самарқанд-С.Петербург» йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган ургутлик Маликанинг (материалдаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қинғир қилмишларига нуқта қўйишди. Қарангки, бу аёл ички кийимларига яширганча 5 500 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган экан.

● Россия Федерациясига йўл олган яна бир фуқаро – булунғурлик Барчиной ҳам нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишнинг худди шу «усули»ни қўллаб, панд еди. Шахсий кўрикдан ўтказиш натижасида бу аёл салкам 28,5 минг АҚШ долларини божхона назоратидан яширгани фош бўлди.

● Андижон вилояти «Маданият» чегара-божхона пости орқали чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Муаттар ҳам қоидабузарликнинг юқоридаги кўринишини танлади. Аммо зийрак божхоначилар унинг яширинча олиб ўтишга уринган 10 минг АҚШ долларини ички кийимлари орасидан топишди.

● Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари «Алмати-Нукус» йўналишидаги поезд йўловчиси – нукуслик Азизбек қўл юклари орасидан на йўловчи божхона декларациясида, на божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 7 100 АҚШ долларини «топиб» олишди.

● «Тошкент-Москва» йўловчи поезди билан юртимиздан чиқиб кетаётган қаршилик Замиранинг безовталаниши божхоначиларнинг зийраклигини оширди. Амалдаги тартибларга мувофиқ ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари остидан 12 минг АҚШ доллари ҳамда 20 минг Россия рубли белига боғланган ҳолда чиқиб келди.

● «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан украиналик Валериянинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Ростов шаҳрига парвози олдидан бу аёл шахсий кўрикдан ўтказилганда, ички кийимлари орасига 14,5 минг АҚШ долларини яшириб, олиб ўтишга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишга рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.

Норезидентларга эса Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этилган йўловчи божхона декларациясида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берилади.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1597 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика