Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯТТ ҳам мажбурий сотувни амалга оширадими?

Билишимизча, қонунчиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар, яъни юридик шахслар хорижий валютадаги тушумга эга бўлганида, ушбу тушумни мажбурий тартибда сотишлари кераклиги белгиланган.

Савол: якка тартибдаги тадбиркор ҳам хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиши керакми ёки йўқми? Кимлар валюта тушумининг мажбурий сотувидан озод этилади?

Худойберди Эшчанов,

корхона раҳбари.

Самарқанд вилояти. 

 

– Авваламбор хўжалик юритувчи субъект деганда кимлар тушунилишига тавсиф берсак.

Жиноят кодексининг махсус қисми саккизинчи бўлимида хўжалик юритувчи субъект деганда мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар тушунилиши қайд этилган.

Солиқ кодексининг 18-моддасига асосан якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова, кейинги ўринларда – Тартиб) 1-бандига асосан мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотадилар.

Корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар. Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисобрақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъект бўлганлиги учун якка тартибдаги тадбиркор ҳам валюта тушумини Тартибга биноан мажбурий сотиши керак.

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан:

а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади;

б) хайрия мақсадларига ҳадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги маблағлар, грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, устав сармояга улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар озод қилинади (ВМнинг 18.11.1998 йилдаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 477-сон Қарорига мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисобрақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно);

в) хорижий валютадаги кредитлар;

г) валюта бозорида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар;

д) бажарилмаган импорт контрактлар бўйича қайтариладиган аванс тўловлари озод қилинади;

е) микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми, табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналардан ташқари;

ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисобрақамига ўтказиладиган инвестициялар озод қилинади (Тартибнинг 3-банди).

Корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда Тартибнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида) (бундан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари мустасно).

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар.

Шуни қайд этиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2001 йилдаги «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 263-сон Қарорининг 5-бандига асосан 2001 йил 1 июлдан бошлаб, фақат микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган (табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналардан ташқари) ва бунда якка тартибдаги тадбиркорлар назарда тутилмаган.

 

Жавобни
солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика