Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Тинчлик келтирган бойлик

Аҳоли турмуш даражаси кўпинча киши бошига тўғри келадиган даромадга қараб белгиланади. Лекин фақат моддиятга асосланган бу қараш ҳаёт сифатини тўла ифодалай олмайди. Зеро, аксарият одамлар умр мазмунини бой бўлишда эмас, соғлом ва бахтли ҳаёт кечириш, тинч-хотиржам яшашда, деб билади. 

 

Шу боис кейинги пайтларда ҳаёт сифатини аниқлашда аҳолининг таълим олиши, меҳнат қилиши, тиббий хизматдан фойдаланиши, мазмунли ҳордиқ чиқариши учун яратилган шароитлар, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталик, одамларнинг эртанги кунга ишончи каби кўплаб жиҳатлар эътиборга олинмоқда.

Мамлакатимиз ривожи, халқимиз турмуш даражаси ва ҳаёт сифати мазкур мезонларга тўла мос келади. Бу нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Яқинда халқаро Легатум институти (Буюк Британия) томонидан дунё мамлакатларининг 2014 йилги фаровонлик индекси эълон қилинди. Унда Ўзбекистон 57-ўринни эгаллади.

Мазкур индекс (The Legatum Prosperity Index) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти каби нуфузли муассасаларнинг статистик маълумотлари, ижтимоий тадқиқотлар ва экспертлар баҳоси асосида тузилади. Ҳаёт фаровонлигини таъминлайдиган 89 кўрсаткични қамраб олган энг муҳим саккиз соҳа – иқтисодиёт, тадбиркорлик, бошқарув тизими, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахсий эркинлик ва ижтимоий сармоя бўйича дунё мамлакатларининг ютуқларини ифода этади.

Бу йилги рейтингда Ўзбекистон аҳоли ҳуқуқларининг кафолатлангани, ҳукуматга, мамлакат мудофаа қобилиятига ишонч, таълим олиш, тўйиб овқатланиш ва санитария имкониятлари, жиноятчиликнинг камлиги каби қатор муҳим параметрлар бўйича етакчи ўн мамлакат қаторидан жой олди. «Ижтимоий тараққиёт» кўрсаткичи бўйича дунёда 16-ўринни эгаллади.

Албатта, бундай муваффақиятларни таъминлаган ишлар, омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийси мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикдир. Зеро, тинчлик барқарор юртдагина ислоҳотлар самара беради, тараққиёт бўлади, одамлар ўз мақсадларини амалга ошира олади, ҳаётидан рози бўлиб яшайди.

Дунёнинг турли мамлакатларида рўй бераётган воқеаларга, нотинчликнинг мудҳиш оқибатларига назар солсак, юртимиздаги тинчликнинг аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлади.

Минг шукурки, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукмрон. Одамлар қалбида хотиржамлик. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигининг, барча соҳалардаги тараққиётнинг асоси шу. Давлатимиз раҳбари «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида таъкидлаганидек, биз барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётга эришиш йўлида ўз олдимизга қандай режа ва дастурларни қўймайлик, барча олижаноб орзу-интилишларимизни амалга оширишнинг ягона шарти ва гарови – бу тинчлик ва осойишталикдир.

Мустақиллик, тинчлик туфайли халқимиз салоҳияти юзага чиқаётир. Ўзбекистон бугун замонавий автомобиллар, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларимиз ички бозорни тўлдириш билан бирга экспортга ҳам йўналтирилмоқда. Юртимизда ҳатто дунё миқёсида ноёб саналган йирик саноат комплекслари бунёд этилаётир.

Бундай муваффақиятларнинг барқарор ва бардавом бўлиши учун Юртбошимиз раҳнамолигида танлаган йўлимизда собитқадам бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз жоиз. Чунки унинг қувончи ҳам, ташвиши ҳам ўзимизники. Зотан, шу азиз Ватан – барчамизники!

 

ЎзА материали асосида.

 
 

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 14-модда.

Прочитано: 1972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика