Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / ДБҚда тадбир

Бағрикенглик – барқарорлик омили

Ўзбек халқи азалдан бағрикенг. Мамлакатимизда турли миллат ва элат, дин ва эътиқод вакиллари, уларнинг анъана ва қадриятларига ҳурмат билан қаралишини халқаро жамоатчилик ҳам самимият билан эътироф этмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллатга мансуб фуқаролари 16 та диний конфессияга эътиқод қилиб келмоқдалар.

 

Давлат божхона қўмитасида «16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни» муносабати билан ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий машғулотда шулар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб қайд этилгани ҳам сўзимиз тасдиғидир. Бош қомусимизнинг 31-моддасида эса ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Тадбирда Тошкент Ислом университетининг Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Абдурасул Тошпўлатов иштирок этиб, йиғилганларга мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб инсон ва унинг манфаатлари энг юксак қадрият деб эътироф этилгани, давлат дастурлари асосида инсонпарварлик сиёсати амалда ҳаётга татбиқ этилаётгани, Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп динли мамлакатлигини эътиборга олганда, бу жамиятда бағрикенглик, тотувлик ва аҳиллик муҳим ўрин эгаллашини яна бир карра таъкидлаб ўтди.

Қайд этилганидек, 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) билан ҳар бир шахснинг диний эътиқод ҳуқуқи, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Мазкур Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлатнинг диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши кафолатланиши билан бир қаторда бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилди.

Таъкидлаш жоизки, халқ тинчлиги ва жамият осойишталигига путур етказувчи мазкур иллатга қарши республикамиз божхоначилари томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли хулосаларига асосан республикамиз ҳудудига олиб кириш мумкин эмас деб топилган диний адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.

 

Қисқача тарих. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган ХХVIII йиғилишида «Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди» шиори остида «Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси» қабул қилинган эди. 1997 йил БМТнинг Бош Ассамблеясида жаҳондаги барча мамлакатларга мазкур Декларация қабул қилинган сана «Халқаро бағрикенглик куни» деб эълон қилинди.

Прочитано: 2607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика