Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Бевосита мулоқот

Фақат лайкра иплари қўшилса бўлди

Бизнинг корхонамиз қайта ишловчининг хом ашёси (лайкра иплари)ни қўшган ҳолда трикотаж газламаларни тўқиш бўйича давал хизматларини кўрсатишга шартнома тузди. Буюртмачи бизга лайкрали хом сурпларни тайёрлаш учун пахтадан тайёрланган 1 000 кг тўқув ипларини юборди. Қайта ишловчи 200 кг лайкра ипларини қўшди.

Давал хом ашёсини қайта ишлаш чоғида биз қўшган лайкра ипларимизни ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Л.Аметова,

хорижий корхона МЧЖ бухгалтери.

 

– Давал хом ашёсини бериш ва қайта ишлаш Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (молия вазирининг АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ ҳисобга олинади. Муҳим жиҳати шундаки, хом ашёга ва ундан тайёрланган маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқи қайта ишловчига ўтмайди – у фақат буюртмачига тайёр маҳсулотни бериш билан хом ашёни қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. Хом ашё олинганлиги қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки давал хом ашёни бериш юкхатлари билан расмийлаштирилади. Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура, шунингдек давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот расмийлаштирилади (кўрсатилган Низомнинг 20-банди). Давал хом ашёсини қайта ишлашда фойдаланилган ўз хом ашёсининг қиймати уни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилади.

Қайта ишловчининг бухгалтерия ҳисобида қайта ишлашга оид операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Тузилган шартномага мувофиқ давал хом ашёси (пахтадан тайёрланган тўқув иплари) олинди

 

003

 

 

Буюртмачидан бўнак олинди

 

5110

 

6310

 

Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича харажатлар акс эттирилди

 

2010

 

0200;

6710;

6520

Қайта ишловчининг маҳсулот (трикотаж газлама) тайёрлашга кетган ўзининг материаллари (лайкра иплари) ҳисобдан чиқарилди

 

2010

 

1000

 

Олинган давал хом ашёсининг қайта ишланиб ва қайта ишланган маҳсулот буюртмачига қайтариб юборилгандан кейинги қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

 

003

 

Ўз материалларидан фойдаланилганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан олинган даромад акс эттирилди

 

4010

 

9030

 

Бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130

 

2010

 

Буюртмачидан олинган аввалги бўнак ҳисобга олинди

 

6310

 

4010

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2598 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика