Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 47 / Нуқтаи назар

Моддий ёрдам: уни тўлаш заруратини нималар тасдиқлайди

Лидия Степанованинг «Моддий ёрдам: уни кимга беришни директор ҳал қилади» сарлавҳали мақоласидаги моддий ёрдам тўлаш ҳамда бундай ёрдам ажратилиши сабабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш масаласи юзасидан яна бир эксперт – Дилшод СУЛТОНОВ қуйида ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашади.

– Аввало моддий ёрдам молиялаштириш манбаларига кўра корхона маблағлари ҳисобидан ва касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган моддий ёрдамга ажратилишини таъкидлаб ўтишни истардик.

Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланадиган моддий ёрдам жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киради (Солиқ кодекси, бундан кейин – Кодекс, 178-моддасининг 16-банди) ва қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:

● вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила ­аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

● ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

● фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

● мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Энди тўловни моддий ёрдам сирасига киритилишини тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар зарур эканлигини кўриб чиқайлик. Энг аввало жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш учун шу нарса зарур. Тўлов бериш мақсадига боғлиқ бўлган миқдорда ЖШДС солинмайди.

Моддий ёрдам турлари

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар*

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар

ЭКИҲнинг 12 бараваригача**

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар

тўлиқ

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар

ЭКИҲнинг 12 бараваригача***

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар

*2013 йил 1 январдан солиқ солинмайдиган моддий ёрдам суммасини белгилашда ҳисобот йилининг 1 январига бўлган ҳолат бўйича белгиланган ЭКИҲ (2014 йилда – 96 105 сўм) ҳисоб-китоб учун қабул қилинади.

**Ҳар бир ҳолатда.

***Солиқ даври учун.

Моддий ёрдам тўлаш аслида ходимни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, унга моддий кўмак бериш демакдир. Шу сабабли компанияларнинг аксариятида у ёки бу асослар бўйича моддий ёрдам тўлови миқдорлари жамоа шартномаларида ёки бошқа локал ҳужжатларда белгилаб қўйилади. Моддий ёрдам унинг моҳиятидан келиб чиқиб, айни бир хил асосларга кўра айни бир хил миқдорларда барча ходимларга тўланмоғи лозим. Бироқ баъзи юридик шахслар моддий ёрдам миқдорини мансаб окладларига боғлиқ қилиб қўядилар. Бу қонун ҳужжатларига зид эмас, аммо бирмунча каттароқ оклад оладиган ходимлар лавозими бўйича маоши бундайроқ ҳамкасабаларига нисбатан айни ўша (бир хил) асослар бўйича каттароқ миқдорда моддий ёрдам олишига олиб келади.

Моддий ёрдам олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этиш кераклигига қайтайлик. Солиқ тўловчилар орасида моддий ёрдамни у ёки бу турга тааллуқли деб топишни тасдиқлаш учун ҳужжатлар тақдим этиш борасида солиқ органлари талаблари ҳар хил эканлиги ҳақида гап-сўзлар юради. Таъкидлаш жоизки, Кодексда моддий ёрдам тўлови асослилигини тасдиқловчи ҳужжатларга нисбатан бирон-бир талаблар белгиланмаган.

1. Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўлов

Моддий ёрдамнинг ана шу тури бўйича оила аъзолари таркибига кириши мумкин бўлган шахслар доирасини белгилаб олмоқ керак. Кодекс 22-моддасига биноан оила аъзолари жумласига эр (хотин), ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ва болалар, шу жумладан фарзандликка олинганлар киради.

Бугунги кунда «ота-оналар» тушунчасининг қўлланиш амалиёти ҳар хил. Чунончи, айрим корхоналарда ота-оналар сирасига эрнинг (хотиннинг) ота-онаси (қайнота, қайнона) ҳам киради. Бошқа компанияларда эса ота-оналар тушунчаси таркибига фақат ходимнинг ўз ота-онасини киритадилар.

Мазкур турдаги моддий ёрдам тўлови учун моддий ёрдам сўралган ариза берилиши зарур. Аризани ходимнинг бевосита бошлиғи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимнинг ўзи беради. Бунда вафот этганлик гувоҳномаси сингари тасдиқловчи ҳужжатлар зарур эмас.

2. Ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўлов

Мазкур тўлов ходимнинг ўзи, касаба уюшмаси қўмитаси, хавфсизлик техникаси инспектори, цех бошлиғи, участка мастери ва шу сингарилар томонидан берилиши мумкин бўлган ариза асосида амалга оширилади.

Бундай ҳолатда тасдиқлаш зарурлиги борасида Кодексда бирон-бир талаб белгиланмаган. Аммо меҳнатда майиб бўлганлик бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатнома (1-Н шакл), касб касаллиги эса Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институтидан олинган ҳужжат кўчирмаси билан тасдиқланади.

Моддий ёрдам тўлови касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик даражасини аниқлашда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан чиқарилган қарорга боғлиқ эмас ва иш берувчи бундай ёрдамни ТМЭКнинг тегишли хулосаси олингунга қадар тўлашга ҳақлидир.

Шуниси ҳам борки, иш берувчи меҳнат қобилиятини йўқотганликнинг тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан аниқланадиган, фоиз билан белгиланадиган даражаси муносабати билан амалга ошириладиган мажбурий тўловни кўрсатилаётган моддий ёрдам билан чалкаштирмаслиги лозим. Иш берувчи моддий ёрдамни қўшимча тарзда тўлайди ва бундай ёрдам мажбурий тўлов саналмайди.

3. Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўлов

Бу турдаги моддий ёрдам ҳам ходимнинг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида тўланади, Кодекс бундай ҳолатларни тасдиқланишини талаб этмайди.

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситалари орқали олинган бўлиши ҳам мумкин. Кодекснинг 22-моддасига биноан, хусусан, тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар фавқулодда ҳолатлар деб эътироф этилади.

Бундай ҳолатда тўланган моддий ёрдамнинг бутун ҳажмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

4. Мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар

Мазкур турдаги моддий ёрдамга иш берувчи ходимни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрсатадиган деярли барча турдаги кўмаклар киради, бундан бошқа бандларда айтиб ўтилган моддий ёрдамлар истиснодир.

Солиқ тўловчилар бундай воқеа-ҳодисаларнинг ўзлари учун стандарт рўйхатини белгилаб олганлар. Гарчи мазкур банд бўйича моддий ёрдам кўрсатиш сабаблари бир юридик шахсдан бошқасига ўтган сари ўзгариб борса-да, улар шундай рўйхатни белгилаб олишган. Стандарт рўйхатга одатда даволаниш, тантаналар (юбилей, тўй, болаларнинг туғилган куни ёки тўйи муносабати билан), оиланинг оғир аҳволи, режадан ташқари таъмирлаш ва шу сингарилар киради.

Бунда ҳам тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат тақдим этиш, ­хусусан касаллик варақасидан кўчирма, дори-дармон сотиб олганлик ҳақида квитанция, болаларнинг туғилганлик гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ва шу сингариларни тақдим этиш назарда тутилмаган.

Моддий ёрдам тўлаш учун ходимнинг, унинг бевосита бошлиғининг, касаба уюшмаси қўмитасининг аризаси асос бўлади.

Мазкур ҳолатда энг муҳими «моддий ёрдам» тушунчасини «моддий наф» тушунчаси билан адаштириб юбормасликдир. Ходимнинг касалхонада бевосита даволанганлиги ҳақини иш берувчи тўлади дейлик, бу эса моддий наф кўринишидаги даромаддир. Даволаниш учун маблағ тўлаш эса моддий ёрдам саналади. Бинобарин имтиёзларни қўлланиш учун асослар ҳар хилдир. Кодекс 179-моддасининг 3-бандига биноан ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатларига солиқ солинмайди. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида, унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, ушбу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.

5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар

Мазкур моддий ёрдам иш берувчининг моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги буйруғи асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш (натура ҳолида) ёки пул маблағлари бериш тарзида тўланади. Бундай моддий ёрдам олишда ҳатто ариза бериш ҳам талаб этилмайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда ЖШДСдан озод қилиш тарзидаги имтиёз 2, 4 ва 5-бандларда айтиб ўтилган моддий ёрдам бўйича жамланган тарзда ҳисоблаб чиқарилади. Айрим иш берувчилар моддий ёрдамни ана шу суммадан кўпроқ миқдорда кўрсатиш мумкин эмас деб нотўғри ўйлайдилар. Иш берувчи ўз ходимларини корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган, солиқ солинмайдиган суммага боғлиқ бўлмаган миқдорда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб туришга ҳақлидир. Йил бошига бўлган ҳолатдаги ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоридан ортиқча тўланган суммадан ЖШДС олинади. Бунда моддий ёрдамнинг солиқ олинадиган қисмидан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари олинмайди, негаки моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибига эмас, бошқа даромадларга киради (Кодекснинг 172-моддаси).

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган барча ҳолатлар бўйича моддий ёрдам касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан тўланиши мумкин. Ана шу суммалар жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди (Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди). Бунда касаба уюшмаси қўмитаси орқали берилган моддий ёрдам суммаси имтиёзлар қўлланиш мақсадида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорини ҳисоблаб чиқишда эътиборга олинмайди, негаки бу суммалар жами даромад таркибига кирмайди.

Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан тўловларни, шу жумладан моддий ёрдамни амалга ошириш учун касаба уюшмаси қўмитаси қарор қабул қилади, қарор ходимларнинг аризалари асосида ҳам қабул қилинади. Қабул қилинган қарор юқорида санаб ўтилган асослар бўйича моддий ёрдам тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин.

Прочитано: 23749 раз(а)

Комментарии к статье (10)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-01-18 01:03:33, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-01-24 17:03:21, Гость_:

2017-02-02 09:21:51, Гость_Голиб:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-11-17 18:34:44, Гость_Насиба:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-04-01 08:33:15, Гость_:

2018-04-02 22:09:21, Гость_Jahongir:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-05-02 10:42:52, Гость_:

2018-11-19 11:53:20, Гость_:

2018-11-20 20:59:28, Гость_:

2019-11-05 00:13:02, Гость_:

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика