Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 46 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЎЗБЕКИСТОН ХТУ ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАРИГА ОБУНА БЎЛАДИ

Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) Бошқарувчилар кенгаши томонидан ХТУнинг устав капиталини кўпайтириш ва ХТУга аъзо мамлакатларнинг ХТУ устав капиталидаги улушларини сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акцияларга обуна бўлишларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Президентнинг 31.10.2014 йилдаги ПҚ-2254-сон Қарор билан ХТУнинг устав капиталидаги 7 972та акцияга, шу жумладан номинал қиймати 25 АҚШ доллари бўлган жами 54,3 минг АҚШ доллари миқдоридаги 2 172 та ҳақ тўланадиган акция ҳамда 5 800 та ҳақ тўланмайдиган акцияларга обуна бўлиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Молия вазирига ХТУнинг устав капиталидан қўшимча акциялар харид қилиш нияти борлиги тўғрисидаги ёзма мажбуриятни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилди.

 

ХАЛҚ ШОИРИНИНГ 100-ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ КЕНГ НИШОНЛАНАДИ

Президентнинг 31.10.2014 йилдаги ПҚ-2256-сон Қарори билан бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон халқ шоири Зулфия юбилейини нишонлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилган ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Улар қуйидагилардир:

шоиранинг ўзбек тилида «Сайланма» асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини, шунингдек «Зулфия замондошлари хотирасида» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;

2015 йил март ойида Тошкент шаҳридаги «Туркистон» саройида зиёлилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида шоира хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари.

 

КАДАСТРЛАР РАСМИЙЛАШТИРУВИ УЧУН ТАРТИБ БЎЙИЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

Президентнинг 4.11.2014 йилдаги ПҚ-2259-сон Қарори билан Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг (15.05.2009 йилдаги ПҚ-1112-сон) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматларга тарифларни тартибга солувчи банди республика Ҳукумати томонидан Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва техник инвентаризация бўйича давлат хизматлари қийматини аниқлаш тартиби (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон Қарори билан тасдиқланган) тасдиқланганлиги муносабати билан ўз кучини йўқотди.

Шуни эслатиб ўтамизки, мазкур Тартиб Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) бажариш юзасидан тасдиқланди.

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва техник инвентаризация бўйича давлат хизматлари қиймати ҳақида norma.uz сайтидан батафсил билиб олиш мумкин.

 

ҚАШҚАДАРЁДА ЯНГИ ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ ОЧИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2014 йилдаги 305-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «LT Textile Cooperatief U.A.» (Нидерландия) компанияси ўртасида 2014 йил 17 октябрда инвестиция шартномаси имзоланди. Шартномада хорижий инвесторнинг Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида бериладиган 30 гектар майдонли ер участкасида замонавий, юқори технологияли тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга доир аниқ мажбуриятлари назарда тутилади.

Тузилган Инвестиция шартномасига мувофиқ «LT Textile Cooperatief U.A.» (Нидерландия) компанияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олди:

2015–2016 йиллар мобайнида камида 55 млн АҚШ доллари, шу жумладан компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига — камида 17 млн АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини жалб этмасдан хорижий банклар кредитлари ҳисобига — камида 38 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция қўйиш;

янги, замонавий, юқори технологияли ва энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шунингдек тўқимачилик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган сервис маркази ташкил қилиш;

тўқимачилик ишлаб чиқаришини 2016 йил ноябрь ойида ишга тушириш, 2017 йилнинг биринчи чорагида лойиҳадаги 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эришиш ҳамда йилига 15 минг тонна ип калава ва аралаш калава ишлаб чиқариш қувватига етказиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспортга йўналтириш ва ташкил этилаётган ишлаб чиқариш лойиҳадаги қувватга етказилгандан кейин 700 та янги иш ўринлари яратиш.

Компаниянинг 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига ип газлама ва аралаш газлама ишлаб чиқаришини ташкил этиш йўли билан 2017–2018 йилларда лойиҳани истиқболли ривожлантириш назарда тутилди.

2022 йил 1 январгача ташкил этилаётган корхонага қонун ҳужжатларида назарда тутилган қуйидаги тўловлардан озод қилиш тарзидаги имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этилади:

юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловини тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб бўлинадиган муддатга қадар;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида четдан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари).

 

ИМПОРТ РЎЙХАТИГА МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН БУЮМЛАР КИРИТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 5.11.2014 йилдаги 307-сон Қарори билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон Қарорига 1-илова) бандларидан бирига тузатиш киритилди. Рўйхатга 360300-позиция – олов ўтказувчи ва детонацияловчи шнурлар; зарбали ёки детонацияловчи пистонлар; пилталар; электр детонаторлар қўшилди.

Кўрсатилган маҳсулот турининг мувофиқлигини тасдиқлашни етказиб берувчи томонидан унинг мувофиқлилиги тўғрисида декларациялаш йўли билан амалга ошириш мумкин.

Маҳсулотни импорт қилишда унинг мувофиқлилиги тўғрисида етказиб берувчи томонидан декларациялаш Ўзбекистон ва маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ўртасида (ёки улар ваколат берган органлар ўртасида) мувофиқлик декларациясини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

 

ТОШКЕНТНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРГА КЎПРОҚ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 5.11.2014 йилдаги 308-сон Қарори билан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш ва бирхиллаштириш муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 1.04.2009 йилдаги 91-сон Қарорига 2-илова) энди фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларига ҳам татбиқ қилинади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика