2011 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ташкилотимиз тендер савдолари ғолиби бўлган ташкилотлар билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга пудрат шартномаларини тузиб келмоқда.
Иш жараёнида шартномавий мажбуриятларини бажармайдиган пудрат ташкилотлари ҳам учраб турадики, биз бу корхоналарга нисбатан шартномаларда кўрсатилган жазо чораларини қўллаб, суд томонидан белгиланган ажримга асосан улардан тегишли суммаларни суд тартибида ундиришга мажбур бўлмоқдамиз.
Айтинг-чи, биз ундирилган жарима суммасини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиришимиз керак ва ушбу операциялар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими ёки йўқми?
Анвар Абдураимов, ташкилот бош бухгалтери.
Бухоро вилояти.
– 21-сон БҲМСга асосан хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун пудратчилардан ундирилган жарима суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Шартномавий мажбуриятларга риоя этмаганлик учун жарима тўлаш бўйича пудратчининг қарзи акс эттирилганда
|
4860-«Даъволар бўйича олинадиган ҳисобварақлар»
|
9330-«Ундирилган пеня, жарима,
|
Ундирилган жарима суммаси ҳисоб-китоб рақамига келиб тушганда
|
5110-«Ҳисоб-китоб рақами»
|
4860-«Даъволар
|
Солиқ оқибати масаласига келсак, пудратчилардан ундирилган жарималар, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) «В» бўлимининг 2.1-бандига кўра ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари, шунингдек, етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларга киради.
Демак, сиз томонингиздан суд ажримига кўра ундирилган жарима суммалари сизнинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларингизга тегишли бўлади ва юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ ҳамда ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб қилинаётганда солиқ солинадиган базага киритилади.
Жавобларни солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.