Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Байрамга мукофотнинг солиқ оқибатлари

Корхонамизда байрам муносабати билан ходимларга бир марталик мукофот тўлаш тўғрисида буйруқ чиқардик.

Биз бу мукофот пулидан 25 фоизли ягона ижтимоий тўловни ажратишимиз шартми? Айтинг-чи, ягона ижтимоий тўлов биз амалга оширадиган мукофот пули каби корхонанинг харажати таркибига кирадими ёки йўқми?

Абдусалом Қиличев, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 173-моддасига кўра рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига қуйидагилар киради:

1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;

2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги қоидасида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4) таътилга қўшимча ҳақлар;

5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6) рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бирйўла бериладиган мукофотлар.

Сизнинг ҳолатингизда ходимларга байрам учун бериладиган мукофот пули рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киради ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бир қисми ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 306-моддасида назарда тутилишича, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади. Демак, мукофот суммасига ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиш зарур бўлади.

Маълумки, Солиқ кодексининг 141-моддасида солиқ тўловчининг даромадлари чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга бўлиниши белгиланган. Солиқ тўловчининг харажатлари ҳақиқатда қайси солиқ даврида амалга оширилган бўлса, улар ўша даврда чегириб ташланади. Агар айни бир хил харажатлар харажатларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, солиқ солинадиган фойдани ҳисоблашда мазкур харажатлар фақат бир марта чегириб ташланади.

Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланадиган ва солиқ тўловчининг харажатларига киритиладиган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади.

Чегириладиган харажатлар Солиқ кодексининг 142–146-моддаларида назарда тутилган.

Солиқ кодексининг 147-моддасида солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар келтирилган бўлиб, улар таркибида байрам саналари ва муҳим саналар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш хусусиятига эга бирйўла бериладиган мукофотлар назарда тутилмаган.

Агар харажатлар чегириб ташланмайдиган бирон-бир харажат таркибида ҳисобга олинса (унинг бир қисми бўлса), у ҳолда бу харажатлар Солиқ кодексининг 141-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг чегириб ташланадиган харажатлари бўлмайди.

Тегишинча, ЯИТ суммаси юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланиши керак.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5435 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика