Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Пахта терувчидан cолиқ олинмайди

Пахта йиғим-теримида қатнашиш учун корхонамизнинг 3 нафар ходими пахтага юборилди.

Билишимизча, 2013 йилда пахта йиғим-теримида қатнашган ходимлар даромадидан даромад солиғи олинар эди.

Бизнинг ходимлар даромадларига солиқ солиниши ёки солинмаслиги тўғрисида батафсил маълумот берсангиз.

Ойдин Эргашева,

МЧЖ бухгалтери.

Самарқанд шаҳри.

 

– 2013 йил 8 октябрдан бошлаб пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Мазкур имтиёз Солиқ кодексининг 179-моддасига (33-банд) «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонун (7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон) билан киритилган.

2013 йил 8 октябргача кўрсатилган даромадларга энг кам ставкаларда ЖШДС солинган (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ЎРҚ-355-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 181-моддасига ҳам ўзгартишлар киритилган, унга кўра вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олган даромадларига, авваллари бўлгани каби, энг кам ставка бўйича солиқ солинади, бундан пахта ҳосилини йиғишда олинган даромадлар мустаснодир.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2515 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика