Norma.uz

Ҳуқуқий вориснинг бурчи

Корхонамизнинг асосий фаолияти ноширлик фаолияти ҳисобланади. 2004 йил августида уни босмахона билан бирлаштиришди. 2007 йил декабрида ишлаб чиқарувчи қисм (босмахона) тугатилди. Зарарли шароитларда ишлаган босмахона ходими (пайвандловчи) 2005 йилда корхонамиздан маълумотнома олиб, имтиёзли пенсияга чиқди (2005 йилдан 2009 йилга қадар). Босмахона бирлаштирилиши ва тугатилишига қадар (2004 йил ҳам киради) ҳисобот топширган ва пенсия қопламини тўлаган. 2007 йил январидан зарарли шароитлардаги ишлар йўқ бўлди, ҳисоботлар топширилмади ва пенсия қоплами сўндирилмади. Ҳозирги пайтда ташкилотимиздан ходимга 2008–2009 йилларда берилган 100% пенсияни қоплашимизни талаб қилишяпти.

Тугатилган босмахонанинг собиқ ходимига 2008–2009 йилларда берилган имтиёзли пенсияни тўлашни талаб қилишлари тўғрими?

Дилором Х.,

кадрлар бўйича инспектор.

 

– Бунда юридик шахс қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик масаласи эътибор марказида туради.

Фуқаролик кодексининг 50-моддасига мувофиқ юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади. Ташкилотингиз босмахона билан бирлашганида юқорида кўрсатилган қайта ташкил этиш шаклларидан бири амалга оширилганлигидан келиб чиқамиз. Бинобарин, корхонангиз ҳуқуқий ворисга айланган ва бурчни ўз зиммасига олган.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 66-моддасига кўра мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимларга пенсия ёшига тўлгунга қадар тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар (кўрсатилган Қонуннинг 12-моддаси «б» кичик банди).

Босмахона имтиёзли пенсияни тўлаш харажатларини қоплаши кераклиги, ташкилотингиз эса унинг ҳуқуқий вориси эканлигини ҳисобга олсак, айтилган талабларнинг тўғрилиги яққол намоён бўлади.

Прочитано: 2147 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика