Norma.uz

Биринчи синф ўқувчисига эслатма

Жорий ўқув йилида 580 мингдан кўпроқ ўқувчи илк маротаба мактабга йўл олди. Мазкур эслатма ўқувчиларнинг ота-оналарига мактабда ва оилада таълим-тарбия ишларини оқилона олиб боришларида кўмак беради.

 

● Умумтаълим мактабларида ўқув йили 4 чоракка бўлинади, уларнинг бошланиши ва охири ўқув режаси билан белгиланади. Ўқув йили 1-синфларда 30 ҳафта давом этади.

● Таътиллар муддати камида 30 календарь кун қилиб белгиланади: кузги таътил – 4 ноябрдан 11 ноябргача (8 кун), қишки таътил – 31 декабрдан 10 январгача (11 кун), баҳорги таътил – 22 мартдан 31 мартгача (10 кун). Ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади.

● 1-синф ўқувчилари учун мактаб кенгаши (педкенгаш) томонидан февраль ойи ўрталарида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

● Иш ва машғулотлар қуйидаги байрам кунларида ўтказилмайди: 1 сентябрь – Мустақиллик куни; 8 декабрь – Конституция куни; 1 январь – Янги йил; 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни; 21 март – Наврўз байрами; 9 май – Хотира ва қадрлаш куни; Рўза ҳайит (Ийд ал-фитр) диний байрамининг биринчи куни; Қурбон ҳайит (Ийд ал-адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

● Умумтаълим мактаблари 1-синфларининг ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили янгиланади. Улар мактабларнинг кутубхона фондидан дарсликларнинг тўлиқ комплекти билан бепул таъминланадилар (Президентнинг 31.05.2006 йилдаги «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-362-сон Қарори).

● Чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш биринчи синфлардан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида бошланади (Президентнинг 10.12.2012 йилдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон Қарори).

● 1-синф ўқувчиларига баҳо ўқув йилининг I ярми учун қўйилади, сўнгра эса чораклар бўйича қўйилади (Президентнинг 21.11.1995 йилдаги 440-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактаби тўғрисида низом).

 

Эслатмани эксперт-юристимиз 

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 5230 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-09-12 15:55:42, Гость_:
1 октябрь хам дам олиш куни хисобланади!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика