Norma.uz

Маълумотномага қараб ҳисобланади

Мен 54 ёшдаман. Иш стажим 32 йил. Учта болам бор. Пенсияни расмийлаштираётганда Пенсия жамғармасида мендан уч болани парваришлаш таътилларида бўлган вақтимни тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб қилишди. Нима учун уларни тақдим этиш керак? Иш стажимга уч болани парваришлаш таътиллари даврлари қўшилмайди-ку?

 

– Гапингиз тўғри, бу даврларнинг ҳаммаси ҳисобга олинмайди. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 37-моддасига кўра бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Бироқ сиз болаларни парваришлаш таътилларида бўлганингиздан кўпроқ даврни стажингиздан чиқариб ташламасликлари учун буни тасдиқлаш зарур.

Бундай таътилда бўлиш вақти болани парваришлаш таътили берилиши ва ундан қайтиш тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда ташкилот томонидан берилган маълумотнома асосида белгиланади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 66-банди).

Улар мавжуд бўлмаганда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар бўлмаганда ёки ушбу даврлар тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар бўлганда, ушбу давр учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома тасдиқ сифатида қабул қилинади.

Архив томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

1 йил – 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

1,5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади.

Шу тариқа, агар сиз болаларни парваришлаш таътилида бўлганлигингизни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлсангиз, пенсияни ҳисоб-китоб қилишда у қонун ҳужжатлари билан белгиланган ва юқорида келтирилган боланинг туғилиш санаси билан чегараланган даврни ташкил этади. Масалан, 1986 йилда туғилган болани парваришлаш таътилида бўлиш даври – 1,5 йил; 1994 йилда туғилганга – 3 йил; 1995 йилда туғилганга – 3 йил. Жами умумий 7,5 йилни ташкил этади. Тегишинча, иш стажига пенсияни ҳисоблаш учун 32 – 7,5 + 3 = 27,5 йил қўшилади.

Агар, мисол учун, тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўйича сиз болаларни парваришлаш таътилларида жами 5 йил бўлган бўлсангиз, стажга 32 – 5 + 3 = 30 йил ҳисобланади.

 

Прочитано: 2386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика