Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: бухгалтерия ҳисобими, жойида!

– 1UZ дастурини ўрнатишдан аввал унинг дастлабки фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари, берган баҳоларини диққат билан кузатдим. Шу зайил бу дастурий маҳсулот ҳақида менда олдиндан дуруст таассурот туғилди.

Дастурни ишлаб чиқувчилар уни ишлатиб, синаб кўришга икки ой муҳлат бераётганликлари, мунтазам равишда янгилаб боришни кафолатлаётганликлари, бепул семинар ва бевосита мулоқот билан таъмин этаётганликлари сабабли раҳбаримизни 1UZ дастурининг намойиш этишга мўлжалланган ифодасини ўрнатиш ва ишлатиб кўришга унатдим.

Бухгалтерия жабҳасида ишлаётганимга ўн йилдан ошди. Шу вақт мобайнида, эҳ-ҳе, қанчадан-қанча бухгалтерия дастурларини синаб кўрмадим, дейсиз. Бошқа ҳамкасбларим қатори мен бирйўла бир нечта фирма ҳисобини юритиб келмоқдаман. Компаниялар турли соҳада иш олиб бораётганлиги боис ҳар бирининг бухгалтерияси ўзига хосдир. Директорлар бобида, рости, омадим чопган – уларнинг ҳеч бири бухгалтерия дастури масаласида тежамкорлик йўлини тутмаган, лицензияланмаган маҳсулот олинишига йўл қўймаган ҳам. Шу сабабли 1UZ дастури ҳақида эшитгач, уни синаб кўришга жазм қилдим.

Дастурнинг намойиш этишга мўлжалланган ифодасини олиш қийин эмас – уни Интернетдан бемалол кўчириб олса бўлади. Мўл-кўл файллар орасида 1UZ дастурини компьютерга ўрнатишга оид қўлланма ҳам бор. Бу борадаги барча иш бир неча дақиқа вақтни олади, холос.

Дастурни ишга туширгач, у билан ишлаш алгоритми сир-синоатларини тушуниб олишнинг сира мураккаблиги йўқ.

Ҳатто бошқа дастурлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлмаган одам ҳам жуда қулай интерфейс туфайли, 1UZ дастурида бухгалтерияни олиб бориш амаллари изчиллиги жўн эканлиги сабабли компьютер билан тиллаша оладиган ҳар қандай одам 1UZ дастурида бемалол бухгалтерия ишини юритиши мумкин. Дарвоқе, дастурни ишлаб чиқувчиларни «Ёрдам» модулида ҳамма нарса яхши баён этилганлиги учун ҳар қанча мақтасак кам. Унда ҳар бир операция оддий ва тушунарли қилиб тавсиф этилган, иш тартиби ниҳоятда изчиллик билан баён этилган.

Маълумки, бухгалтер учун ҳамма-ҳаммаси, бинобарин бухгалтерия ўтказмалари ҳам, асосий воситалар ҳам, ҳисоботлар ҳам муҳим. Буларнинг барчаси эса мамлакатимизда ишлаб чиқилган, лицензияланган 1UZ дастурида мукаммал акс этган.

«Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби» модули жуда яхши ишланибди. Асосий воситалар гуруҳларининг дастурда келтирилган рўйхати ишни бағоят осонлаштиради. Мазкур модулда амортизацияни ҳисоблаб чиқиш, қайта баҳолашни ўтказиш ҳамда асосий воситалар ҳисоби учун зарур бошқа операцияларни амалга ошириш мумкин. Буларнинг ҳаммаси жуда жўн, кўп вақтни олмайди ҳам.

1UZ дастури ўрнатилганидан кейин бир неча кун ўтар-ўтмас, мен унинг ёрдамида иш ҳақини ҳам, таътил пулларини ва касаллик варақалари бўйича тўланадиган пулларни ҳам ҳисоблаб чиқдим. Хулоса битта – дастурнинг қулай, яхши ҳамда замонавий эканлигига гап йўқ.

Бепул синаб кўриш учун мўлжалланган икки ой ўтиши билан раҳбариятни 1UZ дастурини дангал сотиб олишга кўндиришга ҳаракат қиламан.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

Инга РОМАШОВА,

бош бухгалтер.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика